Саламат Авезов

| |

Янгиликлар

  • Тахиатош туманидаги кўп тармоқли болалар тарбияланувчиларига ногиронлик аравачалар ва китоблар совға этилди

    Сана: 09.07.2019  |  Муаллиф: Хуршид Адилов  |  Манба: Kar24.uz

    Тахиатош тумани ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Р.Негматов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тахиатош туман бўлим раҳбари Б.Палўаниязов, ”Ёшлар ‒ келажагимиз” жамғармаси Тахиатош туман филиали раҳбари ва ходимлари, кўнгилли ёш тадбиркорлар билан биргаликда тумандаги 12-сон кўп тармоқли мактабгача таълим муассасасидаги имконияти чекланган болаларга ногиронлик аравачалари, қизиқарли эртак китоблар ва ёзув дафтарлари топширилди.

  • Кам таъминланган оила фарзандлари ва уй таълимини олаётган ёшларнинг аҳволидан хабар олинди

    Сана: 26.06.2019  |  Муаллиф: Kar24.uz  |  Манба: Kar24.uz

    2019 йил 26 июнь куни 30 июнь «Ёшлар куни»га бағишлаб ёшлар ойлиги доирасида Ёшлар иттифоқи Тўрткўл туман Кенгаши тамонидан туман марказида ва овулларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оила фарзандлари, уй таълимида таҳсил олаётган ёшларнинг аҳволидан хабар олинди. Уларга ўқув қуроллари ва эсдалик совғалари топширилди. Фаол ёшлар тенгдошларига юртимизда яратилаётган имкониятлар хусусида сўзлаб берди. Уй таълимида таҳсил олаётган ёшларнинг келажак орзуларини тинглади.

  • Ногиронлиги бўлган фуқаролар янги хонадонларга эга бўлишди

    Сана: 26.06.2019  |  Муаллиф: О.Худойберганова  |  Манба: Аmunews.uz

    Президентимиз ташаббуси билан уйсиз, кам таъминланган, ногирон ва боқувчисини йўқотган оилаларни уй-жой билан таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шаҳар ва туманларда бунёд этилаётган замонавий турар жойлар уларга имтиёзли равишда берилмоқда. 26 июнь куни Тошёп овулидаги “Янгиобод-1” мавзесида “Амударё махсус қурилиш” масъулияти чекланган жамияти томонидан 4 млрд. 234 млн. сўмдан зиёд маблағ эвазига қуриб битказилган 2 қаватли, 16 хонадонли 2 та уй фойдаланишга топширилди.

  • Тўрткўлда 5 та кам таъминланган оилаларга 209 млн 350 минг сўм пул ажратилди

    Сана: 24.06.2019  |  Муаллиф: Kar24.uz  |  Манба: Kar24.uz

    Бугунги кунда Тўрткўл туманида 3-7 ёшли болалар сони 17719 нафарни ташкил қилади. 2017 йилда Мактабгача таълим бўлими ташкил топгунига қадар 21 та давлат мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчилар 12 фоизни ташкил қилган бўлса, ҳозирги кунга келиб 26 та давлат, 4 та нодавлат хусусий шерикчилик, 13 та оилавий нодавлат боғчалари ҳамда мактабга тайёрлов гуруҳларига жами 9117 нафар болалар қамраб олиниб, 53,3 фоизни ташкил қилади. Президентимизнинг Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 30 апрелдаги Қарорига мувофиқ тумандаги “Туркистон“ МФЙ ҳудудида «Мунира-Моҳира» ва «Ўзбекистон» ОФЙ худудида «Бек-боғча» нодавлат таълим муассасаларига ер ажратилиб, давлат хусусий шерикчилик асосида 100 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш учун ҳар бирига 1 фоизли 2 млрд 668 млн сўм имтиёзли кредит ажратилиб, фойдаланишга топширилмоқда.

  • Ногирон фарзанд бор оналар учун

    Сана: 21.06.2019  |  Муаллиф: Саламат Авезов  |  Манба: «Еркин Қарақалпақстан» газетаси

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамисининг 2019-йил 18-мартдаги 229-сонли қарори асосида меҳнат стажига эга бўлмаган, болалигидан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга улар 55 ёшга тўлмаган Тиббий-меҳнат экспертиза комиссиясининг якуний ҳулоси ёки маълумотномаси бўйича ижтимоий нафақа тайинланади. Низомчиликга мувофиқ, 1 ва 2-гуруҳ ногиронларга, ёшга тегишли ёки боқувчисини йўқ нафақаси тайинланган нафақа олувчиларга, агар улар иш ҳақи тўлайтуғин иш ўринлаши ёки даромаднинг бошқа манбаига эга бўлиши муносабати билан нафақа тўлаш тўхтатилган эди.

  • КЎНЛИ КЕМТИКЛАРГА МЕҲР-МУРУВВАТ

    Сана: 20.06.2019  |  Муаллиф: Саламат Авезов  |  Манба: Shomanay.rk.uz

    Шўмоной тумани 1-сонли мактабнинг ўқувчилари ўқув йилининг якунлаши билан туман ХТБсига қарашли 1-сонли мактабида уй шароитида таълим олаётган ўқувчилар Жасурбек Муратлаев, Шавкат Кенесбаев ва Жасурбек Даўлетбаевларнинг оилаларига бориб, холларидан хабар олиб байрам билан табриклади. Улар барча фанларидан аъло ўқиши билан бир қаторда расм чизиш бўйича ҳамда спортнинг шахмат-шашка турларидан бир неча танлов-мусоқаларида иштирок қилиб саврунли ўринларни эгаллаб ғолиб бўлди.

  • НДПИ талабаси параканоэ бўйича Қозоғистон очиқ кубигида 2-ўринни эгалади

    Сана: 19.06.2019  |  Муаллиф: Саламат Авезов  |  Манба: KKNEWS.uz

    Шу йилнинг 10-13-июнь кунлари оралиғида Қозоғистон Респубоикасининг Туркистон вилояти Чимкент шаҳридаги Бадам сувсақлағичинда параканоэ бўйича Қозоғистон очиқ кубоги мусобақаси ўтказилди. Очиқ биринчиликга маҳаллий спортчилар билан бирга Россия, Тожикистон, ва Ўзбекистоннинг маҳоратли спортчилар иштирок этди. Мусобақада республикамиз номидан иштирок этган Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Жисмоний маданияти факультетининг 1-босқич талабаси Абдибек Уснатдинов мусобақада фахрли 2-ўринни эгалади ва кумуш медальни элимизга олиб кетди.

  • Институтимиз талабаси Абдибек Уснатдинов Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўтказилган мусобақада кумуш медаль соҳиби бўлди

    Сана: 17.06.2019  |  Муаллиф: Саламат Авезов  |  Манба: NDPI.uz

    Сўнги вақтлари Қозоғистон Республикаси эскак эсиш спортини ривожлантириш, эскакчиларининг халқора тажрибасини такомиллаштириш мақсадида давлат чемпионатлари билан кубок мусобақаларин очиқ турда ўтказиш, хоҳловчи давлатларнинг спортчиларининг иштирокини таъминланмоқда. Шундай итиборли мусобақаларнинг бири байдарка ва каноэде эскак эсиш бўйича Қозоғистон очиқ кубогига июнь ойининг 10-санаси куни Чимкент вилоятида старт берилди. Кубокнинг парканоэ йўналиши бўйича мусобақада иштирок этган Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Жисмоний маданияти факультетининг 1-босқич талабаси Абдибек Уснатдинов беш давлат иштирогида ўтказилган беллашувининг кумуш медалин қўлга киритиб, элимиздаги эскак эсиш спорти ишқибозларин хушнуд қилди.

  • To‘xtab qolish yo‘q!

    Сана: 17.06.2019  |  Муаллиф: Indira MAMBETNAZAROVA  |  Манба: Yoshlar ovozi

    Yoshlar oyligi doirasida Qoraqalpog‘iston Respublikasida turli yo‘nalishlarda ko‘plab loyihalar amalga oshirilmoqda. Ellikqal’a tumanida uchta yosh oilaga yangi xonadon kalitlari tantanali tarzda topshirildi. Tadbirda tuman hokimi Seydamat Avezov ishtirok etdi. ‒ Davlatimiz tomonidan ko‘rsatilayotgan e’tibordan mamnunmiz, ‒ deydi “Yoshlar uyi”ga ko‘chib o‘tgan Eldor Kojanov. ‒ Yangi xonadonda hayotimiz yanada totli va farovon o‘tishiga ishonaman. Bunday muhitda ulg‘aygan farzandlarimiz yurt koriga kamarbasta insonlar bo‘ladi, albatta.

  • Халқ демократик партияси болажонларга байрам кайфиятини улашди

    Сана: 02.06.2019  |  Муаллиф: Kar24.uz  |  Манба: Kar24.uz

    Ўзбекистон Халқ демократик партяси Чимбой туман Кенгаши 1-июнь Халқаро болаларни химоя қилиш куни муносабати билан туманда истиқомад қилувчи имконяти чекланган болалар холидан хабар олди ва уларга байрам совғаларини беришди. Туманда “Болаларга беринг дунёни“ шиори остидаги байрам кўтаринки рухда қизғин тус олди. ХДП аъзолари болаларга байрам кайфятини улашди. Улардан фото репортажларни кузатишингиз мумкун.
     

  • Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

    Қидириш

    Хизмат кўрсатиш

    Асосий саҳифа

    Рукн

    Меҳр қўлларимизни чўзайлик

    Ўз ҳуқуқингизни биласими?

    Маълумотнома

    Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

    Ҳамкоримиз





    Б
    л
    и
    ц
    -
    М
    а
    ъ
    л
    у
    м
    о
    т

    Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
    Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
    Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
    Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
    Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
    Буржим: Арслон.
    Мучалим: Тўнғиз.
    Бавтафсил...

    Go to Top