Саламат Авезов

| |

“Ногирон пенсияга чиқса, стаж инобатга олинмайдими?”

Сана: №32 11.08.2016  |  Манба: «ДАРАКЧИ» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 1248Шарҳ 0

— 24 йилпик стажга эгаман. 2012 йштдан касаллигим туфайли иккинчи гуруҳ ногиронлик нафақасини олиб келаман. Ёшга доир пенсияга чиқаман десам, ногиронлик нафақасини умрбод оласиз, деб айтишди. Агар шундай бўлса, 24 йиллик стажим нима бўлади?

— "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 25-моддасига мувофиқ, барча турдаги — ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсияпарининг миқдори иш стажининг муддатига боғлиқ бўлиб, пенсиянинг таянч миқдоридан, иш стажи учун пенсиянинг оширилишидан ва пенсияга қўшиладиган устама ҳақлардан ташкил топади.

Мазкур қонуннинг 26-моддасига асосан, пенсиянинг таянч миқдори Қонуннинг 31-моддасига асосан, яъни пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун ишдаги танаффуслар мавжудлигидан қатъи назар, пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танловига кўра, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йил учун олинган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, лекин расмий белгиланган ёшга доир энг кам пенсиянинг камида 100 фоизи миқдорида бвлгаланади.

Шунингдек, пенсияни тайинлашда талаб зтиладиган ортиқча иш стажииинг ҳар бир тўлиқ йили учун пенсиянинг таянч миқдори пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг бир фоизи миқдорида оширилади.

Манба: «ДАРАКЧИ» №32 (903) 11 АВГУСТ 2016

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top