Саламат Авезов

| |

«Ҳуқуқим бузилган», деб қисоблаган шахс судга шикоят қилишга ҳақли

Сана: №50 (513), 2014  |  Манба: «ШИФО-инфо» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 1268Шарҳ 0

«II гуруҳ ногнрониман. Ҳокимиятга ногиролигим ва касаллигимни ҳисобга олиб ижиёзли тарзда турар жой билан таъминлашни сўраб мурожаат этганимга анча йиллар бўлди. Лекин шу пайтгача турор жой берилгани йўқ. Турар жой билан таъминлаш мажбуриятини юклашни сўраб судга мурожаат этишим мумкинми?»

— Конституцияиинг 44-моддаседа «Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликлариии суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳукуқи кафолатланади», деб балгилаб қўйилган.

«Фуқароларнииг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, ҳар бир фуқаро давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалери, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш оргаилари ёки мансабдор шахсларнинг ғайриконуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) билан ўз ҳукуқлари ёки зркинликлари бузилган деб ҳисобласа, шикоят билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Ногироннинг қаровчисига имтиёзлар борми?

«Кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногирониман. Турмуш ўртоғим ўқитувчи. Ўзганинг қарови ва етагига муҳтожлигим ва бошқа қаровчи йўқлиги учун менга қарайди. Шу сабабли кўпроқ иш ҳақи олиш имкониятига эга бўладиган қамровда ишлай олмайди. Парваришим билан банд бўлгани учун унга давлат томонидан берилодиган имтиёзлар борми?»

— Қонун ҳужжатларида I гуруҳ ногиронининг парвариши (қарови) билан банд бўпган шахсга белгиланган ёшни (эркаклар учун — 60, аёллар учун — 55) қисқартириб имтиёзли пенсия тайинланиши белгиланмаган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 35-банди «д» кичик бандига мувофиқ, I гуруҳ ногиронига қараб туриш даври ёшга доир пенсия тайинланишида умумий иш стажига қўшиб ҳисобланади. Бунинг учун пенсияга чиқувчи қонунчиликда белгилаб қўйилган камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши талаб этилади.

Ишлаётган ходимга бир пайтнинг ўзида қарамоғидаги I гуруҳ ногиронининг парвариши (қарови) билан ҳам банд бўлгани учун имтиёзлар ва алоҳида нафақа ёки моддий ёрдам тўловлари белгиланмаган.

Манба: «ШИФО-инфо» №50 (513), 2014

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top