Саламат Авезов

| |

Синглимнинг онамга кеча-кундуз ёрдам бериб юрганлиги меҳнат стажига кирадими ёки йўқми?

Сана: 04.02.2018  |  Манба: "Ҳуқуқий ахборот"  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 52Шарҳ 0

Менинг онам биринчи гуруҳ ногирони деб топилган. Ҳозирги кунда онам тўлиқ парваришга муҳтожлиги сабали унга синглим қараб юрибди. Синглимнинг онамга кеча-кундуз ёрдам бериб юрганлиги меҳнат стажига кирадими ёки йўқми?

– Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунга асосан I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти тури ҳисобланади.

Бунда мазкур меҳнат фаолияти умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади.

– I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача ногирон болага, шунингдек 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туриш вақти:

– қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси;

– ногиронликда бўлганликни  тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида белгиланади.

– Қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси Пенсия жамғармаси бўлими томонидан:

– маҳалладан олинган маълумотлар;

– қараб турилган шахслардан, шунингдек уларнинг қўшниларидан сўраб чиқиш асосида тузилади.

Манба: "Ҳуқуқий ахборот" канали

“Disability Rights” – Ногирон ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Реклама блоги

Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top