Саламат Авезов

| |

«УЙ БЕРАМИЗ ДЕБ АЛДАШДИ»

Сана: №23 (1078) 6.06.2019  |  Манба: «SUG'DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 677Шарҳ 0

– II гуруҳ ногирониман, бокувчим йўқ. Уйим авария ҳолатида. Турар-жой масаласида хотин-қизлар қўмитасига мурожаат қилдим, улар «Уй берилади фақат ҳужжатларни «Халқ қабулхонаси»га топширамиз», дейишди. «Халқ қабулхонаси»дан вакил келиб, яшаш шароитим билан танишди-да, оғзаки «Уй берилмайди», деди. Кейин Адлия вазирлигига учрашдим. У ерда ариза рад этилиши мумкинмаслиги ва айни вазиятда ҳокимга мурожаат қилишим кераклигини тушунтирди. Ҳужжатларни олиб ҳокимга учрашаман десам, хотин-қизлар бўлимидагилар топиб бера олишмаяпти. Ҳоким эса ҳеч жойида ўтирмайди. Менга ким ёрдам беради? Ҳужжатлар йўқолган бўлса, бунинг учун ким жавобгар?

– Аввалбошдан уй-жой масаласи билан шуғулланувчи ваколатли органга мурожаат этганингизда бундай муаммолар бўлмас эди. Назаримда, йўқолган ҳужжатларингизнинг топилишини кутгандан кўра (улар топилмаслиги мумкин), уларни қайтадан тўплаб, ҳокимиятга топширганингиз маъқул. Чунки вақт билан айбдорларга чора кўрилиши муаммоларингизни ҳал этмайди ёки унинг ҳал этилишини тезлаштирмайди. Ҳокимнинг қабулига кириш учун олдиндан фуқароларни қабул қилиш вақтини билиб мурожаат этсангиз вақтингизни тежайсиз. Бундан ташқари, сизнинг аризангизга кўра, уй-жой масаласи юклатилган мутасаддиларга учрашишни унутманг.

Манба: «SUG'DIYONA» №23 (1078) 6.06.2019

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top