Саламат Авезов

| |

Менга турар жой бермасдан кўчириб юборадими?

Сана: 28.12.2019  |  Манба: Advokatlik xizmatlari  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 799Шарҳ 0

Менга корхона томонидан хизмат уй-жойи берилган. Менга уй-жой берган корхона тугатилиш арафасида ва мен билан меҳнат шартномаси бекор қилиняпти. Ҳозирда ушбу уй-жой низоли бўлиб турибди. Корхона менга уйдан чиқишни акс ҳолда суд тартибида турар жой бермасдан чиқариб юборишини айтди. Ҳозирда мени турар жойим йўқ. Суд ҳақиқатдан ҳам менга турар жой бермасдан кўчириб юборадими?

Уй жой кодексининг 80 моддасига мувофиқ, қуйидаги тоифалар хизмат уйларидан бошқа турар жой берган ҳолда хизмат турар жойларидан кўчирилиши лозим:

– I ва II гуруҳ ногиронлари;

– 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва байналминалчи жангчилар;

– ҳарбий хизматни ўтаётганида ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари;

– ногирон фарзандлари бўлган оилалар;

– тарбиячи ота-оналар, оилавий болалар уйи тугатилган тақдирда;

– хизмат турар жойи берган ташкилотларда камида ўн йил ишлаган шахслар;

– эгаллаб турган лавозими муносабати билан турар жой берилган бўлиб, лавозимидан бўшаган, лекин турар жойни берган корхона, муассаса, ташкилот билан меҳнат муносабатларини узмаган шахслар;

– ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгариши ёхуд корхона, муассаса, ташкилот тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган шахслар;

– ўзи ишлаган корхона, муассаса, ташкилотдан пенсияга чиққан ходимлар;

– хизмат турар жойи берилган шахс вафот этганда, унинг оила аъзолари;

– вояга етмаган фарзандлари билан бирга яшаётган ёлғиз шахслар.

Демак, ушбу нормадан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, ушбу ҳолатда бошқа турар жой берган ҳолда хизмат турар жойларидан кўчирилиш қоидаси татбиқ этилади.

Манба: Advokatlik xizmatlari

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top