Саламат Авезов

| |

Болалигидан II гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган она қандай ҳуқуқига эга?

Сана: 23.04.2020  |  Манба: Advokat Abdusamadov  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 716Шарҳ 0

Мен 1995 йил турмуш қурганман. 2 нафар вояга етган фарзандимиз бор. катта ўғлим болаликдан II гурух ногирони, эпилепсиянинг оғир тури билан касалланган. Ўғлимни 2019 йилда Германияга олиб бориб келдим, бу жараёнда отаси иштирок этмади, ҳозирча турли баҳоналар билан ажримга ариза берган, яшаб турган ҳовлимизни қайнотам никоҳимиздан кейин ўғлига ҳадя қилиб берган. Йиллар давомида барча коммунал туловларни ва солиқни узим тўлаганман. 2017 йилдан буён деярли бирга яшамаймиз, агар ажрим бўлса ҳовли жойга қанчалик ҳаққимиз бор. Ўғилларим билан, улар ҳеч қаерда ишламайди. Ўғлимнинг дорилари ҳам Ўзбекистанда йук, роса қийналиб топаман, отаси ҳеч қандай ердам бермайди. Доимий равишда спиртли ичимлик истеъмол қкилади, уй-жой меники хоҳласам сотаман деб дағдаға қилади.

Никоҳдан суд тартибида ажратилаётганда эр ва хотин вояга етмаган болалари ким билан яшаши, болаларга ва (ёки) меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож эр ёки хотинга таъминот бериш учун маблағ тўлаш тартиби, бу маблағнинг миқдори ёхуд эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишга доир келишувни кўриб чиқиш учун судга тақдим қилишлари мумкин. (Оила Кодекси 44-модда).

Агар бунда келишув бўлмаса ёки келишув тарафлардан бирининг манфаатларига зид бўлса, худди шу масалалар суд тартибида кўриб чиқилади.

Фуқаролик Кодексимизнинг 187-моддасига мувофиқ, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат). Бироқ, ушбу ҳолат ҳам тегишли далиллар асосида суд тартибида кўриб чиқилади.

Шунингдек, Меҳнат Кодексимизнинг 100-моддасига кўра, ота-она вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериши шартдир. Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериш ота-онанинг келишувига биноан амалга оширилади. Ота-она ўртасида бундай келишувга эришилмаган тақдирда низо суд тартибида ҳал қилинади.

Юқоридагиларга кўра, барча масалалар, хусусан, мол-мулкка эгалик қилиш масалалари ҳам суд тарафидан батафсил ўрганилиб, тегишли қарор қабул қилинишини маълум қиламиз.

Манба: Advokat Abdusamadov

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top