Саламат Авезов

| |

Бензин олиш учун тўланадиган компенсация пули кимлеарга берилади?

Сана: 10.05.2020  |  Манба: Advokatnews.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 759Шарҳ 0

Бензин олиш учун тўланадиган компенсация пули ҳақида батафсилроқ маълумот берсангиз

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 октябрдаги «Автомобиль бензини сотиб олиш бўйича илгари берилган имтиёзлар ўрнига шахсларнинг айрим тоифаларига ойлик пул компенсациялари тўловлари жорий этиш тўғрисида»ги 223-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ қуйидаги шахсларга автомобиль бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси тўланади.

Булар:

– уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;

– уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;

– меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлари;

– I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.

Ойлик пул компенсацияси тўлови уни олиш ҳуқуқига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган, енгил автомобиль, мотоаравача ёки мотоциклга эга бўлган (кейинги ўринларда «автомототранспорт воситаси» деб юритилади) ва улардан фойдаланадиган шахсларга тайинланади.

Автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқи ишончнома бўйича бошқа шахсга берилганида, Низомнинг 5-бандига кўра, ойлик пул компенсацияси олиш ҳуқуқи йўқолади.

Соғлиғининг ҳолати автомототранспорт ҳайдашга тўғри келмайдиган Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари билан доимий равишда бирга яшайдиган, у билан бирга бир турар жой майдонида рўйхатдан ўтган оила аъзолари автомототранспортни ишончнома бўйича ҳайдаган тақдирда уларга 5-банд талаби татбиқ этилмайди. Бунда ойлик пул компенсацияси тўлаш фақат ишончноманинг амал қилиш муддатига тайинланади.

Ойлик пул компенсацияси тўловини тайинлаш учун бунга ҳуқуқи бўлган шахс пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органларга (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси органлари) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши зарур:

– ариза;

– ариза берувчининг паспорти нусхаси;

– имтиёзга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари (уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар учун);

– Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг маълумотномалари нусхалари (меҳнатда майиб бўлиш, касб касаллиги туфайли ногиронлар ва болаликдан ногиронлар учун);

– ариза берувчига тегишли бўлган автомототранспорт воситаси техник паспортининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органларида даврий техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисида белги қўйилган техник паспорти нусхаси;

– автомототранспорт воситаси эгасининг ҳайдовчилик гувоҳномаси нусхаси ёки Иккинчи жаҳон уруши ногирони билан доимий бирга яшайдиган ва у билан бир турар жой майдонида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг ҳайдовчилик гувоҳномаси, паспорти нусхалари ва у томонидан автомототранспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқига ишончнома.

Барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда ариза берилгандан кейин ойлик пул компенсацияси тўловини тайинлаш тўғрисидаги масала 5 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 июлдаги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида»ги 633-сон қарорига кўра, 2019 йил 15 августдан бошлаб қонунчиликда белгиланган айрим тоифадаги шахсларга автомобиль бензини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ҳар ойлик пул компенсацияси 75 000 (етмиш беш минг) сўм миқдорида белгиланган.

Манба: Advokatnews.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top