Саламат Авезов

| |

Ота-онам биринчи гуруҳ ногирони вояга етган фарзанд ғамхўрлик қилиш мажбурми?

Сана: 28.06.2020  |  Манба: Qoraqalpoq.adliya.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 804Шарҳ 0

Ота-онам биринчи гуруҳ ногирони. 2 йил олдин оилавий келишмовчиликларга кўра улардан аразлаб алоҳида яшай бошладим. Вояга етганлигим, меҳнатга лаёқатли бўлганлигим учун ота-онам таьминотини ўйлашга, уларга ғамхўрлик қилишга мажбурманми?

Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга мухтож ўз ота-онасига таьминот беришлари ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилишлари шарт. Ота-онасининг давлат ва нодавлат муассасалари қарамоғида эканлиги вояга етган меҳнатга лаёқатли болаларни ва ота-она ҳақида ғамхўрлик қилиш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш мажбуриятидан озод қилмайди. Оилада ота-она ва болалар ўртасида юзага келадиган муносабатлар, табиийки, бир-бирига ёрдам кўрсатиш, бир-бирини қўллаб-қувватлаш хамжиҳатлик хамда ихтиёрликка асосланган бўлишини тақазо этади.

Мен 68 ёшдаман ногиронлигим тўфайли имзо қўйиш имкониятига эга эмасман. Мен қандай тарзда ёзма мурожаат этишим мумкин?

Мурожаатларда фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган, ариза, таклиф ёки шикоятнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.

Ёзма мурожаатларда мурожаат этувчининг имзоси бўлиши лозим. Мурожаатга шахсий имзо қўйиш имкони бўлмаган тақдирда, бу мурожаатлар уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан тасдиқланиб, унинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳам ёзиб қўйилади. Фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёки у ҳақда сохта маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо қўйилмаган ёзма мурожаатлар аноним деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.

Кўзи ожиз биринчи гуруҳ ногиронлари шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эгами?

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2013 йил 29 январдаги 2-сон буйруғига билан тасдиқланган Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомининг 6-бандига асос, "Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, қуйидаги шахслар шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга:

– 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар;

– 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;

– 1941-1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;

– Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;

– ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;

– Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;

– кўзи ожиз ногиронлар ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахс.

Ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларга гувоҳнома берилмайди. Улар ҳарбий гувоҳномаси ёки контракт асосида хизмат қилувчининг шахсий гувоҳномасини кўрсатган тақдирда шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) бепул юриш ҳуқуқидан фойдаланади.

Мен автотранспорт воситасини сотиш ҳуқуқи билан ишончнома олмоқчи эдим, автотранспорт воситаси менинг отамнинг номида, у ногиронлиги сабабли ишончномани имзолай олмайди, Ушбу ишончномани расмийлаштириш учун нима қилишим керек?

Автотранспорт воситасини сотиш ҳуқуқи билан ишончномани тасдиқлаш вақтида ишонч билдирувчи ногиронлиги туфайли ишончномани ўз қўли билан имзолай олмаса, унинг илтимосига кўра ишончномани бошқа шахс имзолаши мумкин ва ишонч билдирувчининг ўз қўли билан ишончномани имзолай олмаслигининг сабаблари ишончноманинг тасдиқловчи ёзувида кўрсатиб ўтилади.

Манба: Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top