Саламат Авезов

| |

Ногиронлиги бор шахс ишласа ногиронлик пенсияси тўланмайдими?

Сана: 14.05.2021  |  Манба: Юрист Хизмати  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 712Шарҳ 0

Мен мактабда информатика фани ўқитувчиси бўлиб ишлайман. Ногиронлик нафақасига чиқишим учун (Гепатит Б тузалмайдиган касаллик) менга 120 кунлик касаллик варақаси очилиши керакми. 30 кунлик касаллик варақаси очилди яна 90 кун керак экан. Менинг мактабимдаги ишим нима бўлади. Агар керак эмас бўлса мен уларга ногиронликка чиқарадиган одамларга қандай тушунтираман. Яна бир нарса ўтган сафар ишлашга ҳақингиз бор дегандиларингиз. II гуруҳ ногиронлигига чиқсам кейин дарс бера олмайсан дейишяпди. Шу тўғрими?

“Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисида”ги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2667, 17.04.2015 й.) 22-бандига мувофиқ бемор айнан бир касаллик бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври узлуксиз 4 ойни ташкил қилса, (сил касаллиги бундан мустасно) тегишли тиббий-меҳнат эксперт комиссиясига (ТМЭК) юборилади.

Ушбу қоидадан келиб чиққан ҳолда сизнинг меҳнатга лаёқатсизлик даврингиз 4 ойни (12 кунлик) ташкил этса, шунда сизга ногиронлик белгилаш бўйича ТМЭК қарор чиқариши мумкин.

Бироқ шуни ҳам унутмаслик керакки, ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахслар, шунингдек нохуш клиник прогнозли беморлар юқорида кўрсатиб ўтилган муддатлар ўтмасдан туриб ҳам тиббий-меҳнат эксперт комиссиясига юборилиши мумкин.

Ушбу шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишга қабул қилиш тўғрисидаги қарор ТМЭК раиси томонидан қабул қилинади.

Бундан кўриниб турибдики, сизга ногиронлик белгилаш учун ТМЕКка мурожаат қилиш керак.

Ўткан сафар ишлашингиз мумкин деган эдик. Бу рост. Лекин ногиронлик нафақани олиш ёки олмаслик ҳақида ҳеч нима демаган эдик. Тўғрими?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011-йил 7-апрелдаги 107-сон қарори билан тасдиқланган “Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 12-бандига мувофиқ Ишлаётган ёки ҳаёт кечиришнинг бошқа манбаларига (алиментлар ёки стипендиялар олиш бундан мустасно) эга бўлган I гуруҳ ногиронларга ва II гуруҳ ногиронларга нафақа тайинланмайди.

Шу қоидага кўра сиз ишни давом эттирсангиз, унда ногиронлик пенсияси тўланмайди.

Манба: Юрист Хизмати

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top