Сана: 12.09.2020 | Манба: Yuridik.uz | Рукн: Ногирон ҳуқуқи
Мен болаликдан кўз бўйича II гуруҳ ногирониман. Пенсиямни қайта ҳисоблатмоқчи (перерасчёт) эдим. уч йиллик стажим бор. Эшитишим бўйича ногиронларнинг институтда ўқиган даври ҳам стаж ўрнида ҳисобланар экан. Шу ҳақида маълумот берсангиз илтимос.
Сана: 11.09.2020 | Манба: Yuridik.uz | Рукн: Ногирон ҳуқуқи
Туғма I гуруҳ ногирониман 2та оёғим сабабли. Ота-она қаромоғида эдим, 2 йил олдин отамдан яқинда онамдан ажралдим. Ўзим тикувчилик билан шуғулланаман. Давлат томонидан ижтимоий нафақадан ташқари ҳеч қандай ёрдам беришмаган. Энди боқувчим йўқ қандай ёрдамлар олсам бўлади?
Сана: 09.09.2020 | Манба: Hudud24.uz | Рукн: Ногирон ҳуқуқи
Яқинда бир қариндошимиз пенсия муддатига 2 йил қолганда автоҳалокат туфайли ногирон бўлиб қолди. Бу ҳолатда у кишининг пенсияси ногиронлик тўлови учун олинадими ёки тугалланмаган иш стажи ҳам ҳисобга киритиладми?
Сана: 08.09.2020 | Манба: Hudud24.uz | Рукн: Ногирон ҳуқуқи
Ногиронлиги бўлган шахслар қанча муддатда тиббий кўрикдан ўтиши керак?
Сана: 08.09.2020 | Манба: AOKA / Test info | Рукн: Ногирон ҳуқуқи
Ногиронлиги бор абитуриентларга қандай имтиёзлар бор?
Сана: 08.09.2020 | Манба: Mehnat huquqi | Рукн: Ногирон ҳуқуқи
Мен II гуруҳ ногиронман, 8 йилдан буён газ идорада ишлайман. 3 сентябрь куни меҳнат таътилига чикдим. Менга қанча вақт меҳнат таътили берилади қонун бўйича ва яна қандай қўшимча имтиёзларим бор?
Сана: 07.09.2020 | Манба: https://t.me/nogironhuquqi | Рукн: Ногирон ҳуқуқи
Ногиронлиги бўлган ёш келин-куёвга давлат томонидан қандай имтиёзлар бор?
Сана: 07.09.2020 | Манба: Yuridik.uz | Рукн: Ногирон ҳуқуқи
Мен мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. 2018 йил ноябрь ойида туғруқ таътилига чиқдим. Таътил давомида онкологик касалликка чалиниб II гуруҳ ногирони меҳнат қобилияти 3-даража белгиланди. Нафақа оламан, ҳозирда ишга қайтсам нафақам узиладими?
Сана: 01.09.2020 | Манба: Yuridik.uz | Рукн: Ногирон ҳуқуқи
Мен болалигимдан II гуруҳ ногирони, хусусий тиббиёт муассасалар ва клиникалари ногиронлиги бўлган шахслар учун берилаётган имтиёзлар қандай?
Сана: 29.08.2020 | Манба: Yuridik.uz | Рукн: Ногирон ҳуқуқи
Менинг опам ногирон онам қария отам вафот этганлар. Уларга моддий ёрдам олсам бўладими. Опам туғма ногирон болага онага қарайдилар. Уларга қарагани учун ишламаганлар. Ҳозир оилада бир ўзим ишлайман, бу борада ким ёрдам берадилар?
Сана: 29.08.2020 | Манба: Меҳнат Вазирлиги | Рукн: Ногирон ҳуқуқи
Ногиронлиги бор шахсларнинг бандлигини таъминлаш, шунингдек уларни касби йўқ бўлса касб-ҳунарга ўргатиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Сана: 28.08.2020 | Манба: Mehnat huquqi | Рукн: Ногирон ҳуқуқи
Менинг 16 ёшга тўлмаган 2 та фарзандим бор. Биттаси ногирон бизга бир марталик моддий ёрдам бериладими, агар берса қаерга мурожаат қиламиз?
Сана: 28.08.2020 | Манба: Yuridik.uz | Рукн: Ногирон ҳуқуқи
Мен болаликдан II гуруҳ ногирониман. Отам вафот этган, онам кексалик нафақасидалар. Арзон уй жойга муҳтожлигимиз бор, ҳокимятга ариза билан чиққанимизда айтишдики, бизга уй берилмас экан. Сабаби, ойим нафақадалиги ва мен турмуш қурмаганлигим экан. Бизга ҳеч қандай имтиёз йўқми?
Сана: 25.08.2020 | Манба: https://t.me/nogironhuquqi | Рукн: Ногирон ҳуқуқи
Мен болалигимдан ногиранман. Ҳаракатим чекланган уй шароитида 11 синфни тугатим. Шу йили олий таълим муассасасига ўқишга топширдим. Тестга онам билан бирга бораман. Агар, ўқишга кириб кетсам уй шароитида онлайн ўқисам бўладими. Менга қандай имтиёзлар бор? Ёшлар иттифоқининг аъзосиман.
Сана: №30 27.08.2020 | Манба: «Бекажон» газетаси | Рукн: Ногирон ҳуқуқи
Мен I гуруҳ ногирониман. Ҳозирда меҳнат таътилидаман. Мен қўшимча равишда меҳнат таътили олсам бўладими. Ногиронлиги бўлган ходимларнинг меҳнат таътили узайтирилиши мумкинми?
Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...