Саламат Авезов

| |

Тўрткўлда 5 та кам таъминланган оилаларга 209 млн 350 минг сўм пул ажратилди

Сана: 24.06.2019  |  Муаллиф: Kar24.uz  |  Манба: Kar24.uz  |  Ўқилди: 1874Шарҳ 0

Бугунги кунда Тўрткўл туманида 3-7 ёшли болалар сони 17719 нафарни ташкил қилади. 2017 йилда Мактабгача таълим бўлими ташкил топгунига қадар 21 та давлат мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчилар 12 фоизни ташкил қилган бўлса, ҳозирги кунга келиб 26 та давлат, 4 та нодавлат хусусий шерикчилик, 13 та оилавий нодавлат боғчалари ҳамда мактабга тайёрлов гуруҳларига жами 9117 нафар болалар қамраб олиниб, 53,3 фоизни ташкил қилади. Президентимизнинг Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 30 апрелдаги Қарорига мувофиқ тумандаги “Туркистон“ МФЙ ҳудудида «Мунира-Моҳира» ва «Ўзбекистон» ОФЙ худудида «Бек-боғча» нодавлат таълим муассасаларига ер ажратилиб, давлат хусусий шерикчилик асосида 100 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш учун ҳар бирига 1 фоизли 2 млрд 668 млн сўм имтиёзли кредит ажратилиб, фойдаланишга топширилмоқда.

Нодавлат мактабгача таълим тизимини кенгайтириш мақсадида, боғча ёшидаги 3-7-ёшли болаларни мактабгача таълим муассасаларига 2023 йилгача тўла жалб қилиш кўзда тутилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги қарори асосида тумандаги 3 та жумладан, «Шўрахон» ОФЙ, «Калтаминар» ОФЙ ва «Боғёп» МФЙларида 25 ўринга мўлжалланган оилавий нодавлат боғчалари ҳам ишга туширилмоқда.

«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб – қувватлашни кучайтириш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр – оқибат, бағрикенглик ва ҳайр – саҳоват муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур жараёнда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳам фаол иштироки билан қатнашмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб – қувватлаш бўйича қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Ишчи гуруҳ тузилиб, Республикамизнинг барча худудларида кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий, маиший аҳволи ўрганилди ҳамда уй-жой ва маиший техника билан таъминлаш, уйларини таъмирлаш, тиббий хизмат борасида амалий ёрдамга муҳтож оилалар аниқланди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш юзасидан туманда 2017-2018 йилларда жами 216 та кам таъминланган оилаларга маиший техникалар учун 198 млн 891 минг 100 сўм, кам таъминланган оилаларнинг 12 нафарига тиббий хизмат кўрсатиш, даволаниш, жарроҳлик муолажалари ва дори-дармонлари учун 48 млн сўм ва 35 та кам таъминланган оилаларнинг уй-жойларини таъмирлаш учун 327 млн 280 минг 635 сўм маблағлар ажратилди.
2019 йилга келиб туманда ногиронларни парвариш қилаётган эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларнинг яшаш шароитларини янада яхшилаш мақсадида 5 та оилаларга 209 млн 350 минг сўм пул ажратилиб турар жойлари янгидан қурилиб топширилмоқда.

Манба: Kar24.uz – Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top