Саламат Авезов

| |

Ногирон ҳуқуқи

  • Бензин учун тўланадиган компенсация пули кимларга ва қандай ҳужжатлар керак?

    Сана: 18.03.2021  |  Манба: Adliya yangiliklari  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Мен II гуруҳ ногирониман. Шахсий машинам бор. Эшитим бўйича қонунчиликда айрим тоифадаги шахсларга машина бензини учун компенсация берилар экан. Шуни олиш учун қаерга мурожаат қилишим керак ва қандай ҳужжатлар талаб этилади.

  • Автотарспортини техник кўрикдан ўтказишда имитиёз белгиланганми?

    Сана: 11.03.2021  |  Манба: https://t.me/nogironhuquqi  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Мен I гуруҳ ногирониман. Номимда автомобиль бор техник кўрикдан ўткизиш учун пул тўлашим керак экан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотарспортини техник кўрикдан ўтказишда йиғимлардан имтиёз белгиланганми?

  • III гуруҳ ногиронлиги бўйича ариза ёздириб олишди

    Сана: 09.03.2021  |  Манба: https://t.me/nogironhuquqi  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Мен болаликдан ногиронман. Менга II ва III гуруҳ ногиронлиги бўйича нафақа тўлаб келишди. Мана шу тиббий кўриклардан доимий равишда ўтиб келганим учун 2012 йилда менга муддатсиз II гуруҳ ногиронлигини беришди. Бироқ орадан бир йил ўтиб 2013 йилда ҳеч қандай тиббий кўрик бўлмасдан туриб, менга III гуруҳ ногиронлиги бўйича ариза ёздириб олишди. Шу тўғрими?

  • Иш ҳақимдан 12% даромад солиғи ушланадими?

    Сана: 09.03.2021  |  Манба: Mehnat huquqi  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Мен II гуруҳ ногирониман. Менинг ҳам ойлик иш ҳақимдан 12% даромад солиғи ушланадими ёки қандайдир имтиёз борми?

  • Алоҳида имтиёзли кредитлар мавжудми?

    Сана: 05.03.2021  |  Манба: https://t.me/nogironhuquqi  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Мен I гуруҳ ногирониман. Инмконияти чекланганлар учун алоҳида кам фоизли кредитлар борми ва қайси банкдан олсак бўлади шу тўғрисида маълумот берсангиз?

  • «Ногиронлиги бор шахслар номига уй олш мумкин эмас?!»

    Сана: №9 (1164) 4.03.2021  |  Манба: «SUG’DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    – Туғма ногиронман. Онамнинг вафотидан кейин акмнинг қарамоғида қолдим. Жигарим бўлса-да, у билан бир уйда яшаш осон эмас. «Ўзимга алоҳида уй олиб беринг», десам, нотариус «Ногиронлиги бор шахслар номига уй олиш мумкин эмас», дебди. Шу тўғрими?

  • «Суд қарорисиз моддий ёрдам берилмайдими?»

    Сана: №9 (1164) 4.03.2021  |  Манба: «SUG’DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    – Бундан 3 йил олдин кўшнимизнинг ўғлига турмушга чиққандим. Ҳозир қизлик уйимда яшаяпман, эрим билан қонунан ажрашмаганмиз. II гуруҳ ногирони бўлган фарзандим учун ногиронлик нафақаси ва алимент оламан. Маҳаллага 14 ёшгача бола пули учун мурожаат қилганимда, ажрашганлик тўғрисида суд қарорини келтиришни сўрашди. Лекин суд ажрашиш даъвосини рад этган, иккинчи марта ариза берганимдан кейин суд мажлиси чақирилмади. Сиздан сўрамоқчи бўлганим, суд қарори бўлмаса, 14 ёшгача бола пули тайинланмайдими? Ажрашишга берганда, суд мажлиси қачон бўлади?

  • «Эллик фоизга оширилиши ростми?»

    Сана: №9 (1164) 4.03.2021  |  Манба: «SUG’DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    – Турмуш ўртоғим Чернобилда хизмат қилган. 1 350 000 сўм пенсия олар эди. Уч йил олдин вафот этди. Ўзим 360 000 сўм пения оламан. Турмуш ўртоғимникини қўшиб, 769 000 сўм чиқаришди. Танишларим «Эллик фоиз оширилиши керак эди», дейишяпти. Шу тўғрими?

  • Ақлий заиф шахсларга имтиёзлар борми?

    Сана: 01.03.2021  |  Манба: https://t.me/nogironhuquqi  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Менинг қизим 5 ёшда.Ақлий ривожланишдан орқада қолиш ташхиси қўйилган. Биз кўп қаватли уйда 2 хонали квартирада турамиз. Бизга қизимнинг соғлиғи ҳолатидан келиб чиқиб ҳовли жойлардан олишимиз керак бўлиб турибди. Бундай вазиятда бизга имтиёзли равишда ер ўрнини ажратиб беришадими?0

  • «Ногиронлик нафақасини ошириш мумкинми?»

    Сана: №8 (1163) 25.02.2021  |  Манба: «SUG’DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    – 2007 йил 23 мартда ўнг буйрагимм ўсимта пайдо бўлгани сабабли операция йўли билан олиб ташланди. Шу йили ТМЭК томонидан II гуруҳ ногиронлиги белгиланди. 2009 йил III гуруҳга ўтказишди. Ҳозир 495 000 сўм нафақа оляпман. Бу пул дори-дармонимга етмаяпти. Нафақани ошириш мумкинми?

  • Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда имтиёз мавжудми?

    Сана: 17.02.2021  |  Манба: Advice.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсман. Ўз номимда бўлган уйга кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда имтиёз мавжудми?

  • «Нафақамни оширса бўладими?»

    Сана: №6 (1161) 11.02.2021  |  Манба: «SUG’DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    – Менга II гуруҳ ногиронлик нафақаси тайинланган, ҳозирда 435 000 сўм оляпман. Нафақам ҳеч нимага етмаяпти, дея судга бердим. Лекин натижа бўлмади. 14 йиллик иш стажим бор. 2017 йил гуруҳга чикқанман. Нафақани оширишнинг имкони борми?

  • «Даволанишга пул керак!»

    Сана: №6 (1161) 11.02.2021  |  Манба: «SUG’DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    – III гуруҳ ногирони эдим. Гуруҳ олиб ташлангач, нафақа ҳам бекор бўлди. Ҳозир на ишим, на нафакам бор. Ҳар ойда 150-200 минг сўмлик дори ичаман. Даволанишга пул керак-ку! Нафақани бекор қилаётганда нега шуни ўйлашмаган? Бу масала қайта кўриб чиқиладими?

  • Чернобилда хизмат қилган ва вафот этган шахснинг пенсиясини олиш мумкинми?

    Сана: 09.02.2021  |  Манба: PFRU.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Турмуш ўртоғим Чернобилда хизмат қилган. 1 350 000 сўм пенсия оларди. Уч йил олдин вафот этган. Ўзим 360 000 сўм пенсия олардим, турмуш ўртоғимникини қўшиб, 769 000 сўм чиқаришди. Танишларим «Эллик фоиз оширилиши керак эди», дейишяпти. Аслида қандай?

  • Боқувчисини йўқотганлик пенсияси неча ёшгача берилади?

    Сана: 07.02.2021  |  Манба: Юрист Хизмати  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Мен боқувчимни йўқотганим учун кичик қизимга нафақа оламан. Шу нафақани 16 ёшгача бериларди уша пайт болалар коллижда ўқкир эди. Коллижлар тугатилгандан кейин болалар 11 чи синфгача ўқияпти энди. Фарзандим 11 чи синфни тугатганча оламанми ёки 16 ёшгача оламанми?

  • Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

    Қидириш

    Хизмат кўрсатиш

    Асосий саҳифа

    Рукн

    Меҳр қўлларимизни чўзайлик

    Ўз ҳуқуқингизни биласими?

    Маълумотнома

    Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

    Ҳамкоримиз





    Б
    л
    и
    ц
    -
    М
    а
    ъ
    л
    у
    м
    о
    т

    Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
    Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
    Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
    Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
    Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
    Буржим: Арслон.
    Мучалим: Тўнғиз.
    Бавтафсил...

    Go to Top