Саламат Авезов

| |

Ногирон ҳуқуқи

  • II гуруҳ ногирони 1 йилга таътил олиши мумкинми?

    Сана: 13.11.2020  |  Манба: Юрист Хизмати  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Менинг аёлим вақтинча II гуруҳ ногирони, кейинги йил ишга қайтмоқчи, ўз иш ўрнини йўқотмаслик учун қандай тартибда иш жойига ариза ёзиб бериши керак ёки иш жойи, 1 ставка йўқолиб кетмаслиги учун нима маслаҳат берасиз? Ўзи ҳамшира, физиотерапия бўлимида, ёши 38 да.

  • «Боқувчим йўқ, нафақани узайтирса бўладими»

    Сана: №41 (1148) 12.11.2020  |  Манба: «SUG’DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    – Ёшлигимдан кўз касаллиги бўйича II гуруҳ ногириман. Болаларим учу боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиб келаётгандим. Фарзандларим 18 ёшга тўлгач, нафақа тўхтатилди. Сўрамоқчи бўлганим, боқувчисини йўқотганлик нафақасини узайтириш ёки ўзимга қаратишим мумкинми?

  • Меҳнатга лаёқатсиз нафақаси билан болаликдан ногиронлик нақасининг фарқи нимада?

    Сана: 12.11.2020  |  Манба: https://t.me/nogironhuquqi  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Аёлимда тутканоқ кассалиги бор, туғруқ вакти бош мия жароҳати деб ташхис қўйишган. Лекин, унга меҳнатга лаёқатсиз деган нафақа берилади, болаликдан ногирон деб беришмади. Чунки ёшлик пайти нафака олмаган дейишди. Шу тўғрими?

  • Ишга лаёҳатсизлик варақаси ва даромад солиғидан 80% тўланиши тўғрими?

    Сана: 9.11.2020  |  Манба: https://t.me/nogironhuquqi  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Мен мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Фарзандимни ҳар йили 1 марта даволатиб келаман. Ишга лаёқатсизлик варақасини ҳисобчига топширсам улар 80% ойлик тўланишини айтишди. Даромад солиғидан имтиёз борлиги сабабли 80% тўланишини айтишди. Шу тўғрими?

  • «Моддий ёрдам берилмаяпти...»

    Сана: №40 (1147) 5.11.2020  |  Манба: «SUG’DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    – Фарзандим I гуруҳ ногирони. На юради, на гапиради. Талвача хуружлари тез-тез такрорланиб туради. Болажоним хаста эканига қарамай ишлашга мажбкрман. Чунки давлат томонидан ёрдам пули ҳам олмайман. Маҳаллага учрашганимда «Ишлар экансиз, сизга моддий ёрдам берилмайди», дейишди. Оддий фаррош бўлиб ишласам, топганим ҳеч нимага етмайди. Бунинг устига фарзандимни бир ўзим тарбиялаяпман. Моддий ёрдам олиш учун қаерга мурожаат қилсам бўлади? Ким мени эшитади?

  • «Қизимнинг нафақаси тўхтатиб қўйилди»

    Сана: №40 (1147) 5.11.2020  |  Манба: «SUG’DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    – Қизим I гуруҳ ногирони, шу йилнинг 2 мартида 16 ёшга тўлгани муносабати билан «Пенсия тўхтатилди», деб 300 000 сўм беришди. Кейин банк ходимлари «Пенсия узайтирилди», деб 800 000 сўмдан икки ой тўлашди. Аммо кейин яна тўхтатилди. Жамғармага борсам, «Ягона дарча»га жўнатишди. У ерда эса ўзимни ҳам, қизимни ҳам номига пенсия чиқарилмаганини айтишди. Тиббий комиссиядан ўтказдим. Лекин барибир пенсия тайинланмади. Ўзим кексалик нафақасига чиқай десам, стажим йўқ. Нима маслаҳат берасиз?

  • Соғлиғини сабаб қилиб ходимни бўшатиш мумкинми?

    Сана: 4.11.2020  |  Манба: YURISTKADR  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Ходим жароҳат олиб 6 ой даволанди ва ТМЭК ҳулосасига кўра ходимга II гурух ногиронлиги берилди. Шундан сўнг Касаба уюшмаси қўшма қарорига асосан ходимга товон пули ва ногиронлик нафақаси белгиланди. Ҳозирги вақтда ходим тўлиқ соғайгунга қадар, соғлиғини сабаб қилиб ходимни ишдан бўшатиш мумкинми?

  • II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ер мол-мулк солиғидан озод этилганми?

    Сана: 29.10.2020  |  Манба: YURIDIK KLINIKA  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Онам II гуруҳ ногирони нафақада ер мол-мулк солиғидан озод этилганми?

  • Афғон уруши қатнашчисига солиқ имтиёзи қўлланилмайдими?

    Сана: 25.10.2020  |  Манба: Юрист Хизмати  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Афғон уршида қатнашган ва Байналминалчилар уруш қатнашчиларига тенглаштирилган улар мол-мулк ва ер солиғидан озод қилинган эди. Лекин, солиқ идораси ходимлари томорқа учун солиқ тўлаши шарт деб такрор бир неча бор талабнома жўнатяпти шу тўғрими?

  • Кимлар компенсацияси олиш ҳуқуқига эга?

    Сана: 25.10.2020  |  Манба: https://t.me/nogironhuquqi  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Мен I гуруҳ ногирониман. Бензин учун бериладиган компенсасия пулини олиш учун ҳужжат тўплаб туман Пенсия жамғармасига топширдим машинам мени номимда. Улар беришмади сизга берилмайди деб сабаби, мен болаликдан ногирон эмаслигим экан, шу тўғрими?

  • Ногиронлиги бўлган шахслар нафақаларини ТМЭК томонидан тўхтатилиши мумкинми?

    Сана: 24.10.2020  |  Манба: https://t.me/nogironhuquqi  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Мен II гуруҳ ногирониман. Карантин даврида ТМЭК қайта кўрик муддати яқинлашган ногиронларнинг қайта текшируви автоматик сурилади то пандемия ҳавфи бартараф этилмагунча деб эшитган эдим, лекин ҳозирда, шу ойдан нафақам ТМЭК томонидан тўхтатилди. Қайси қонунга кўра тўхтатган бунга ҳаққи борми? Шу ҳақида маълумот берсангиз. Кимга мурожаат қилсам бўлади. Ҳамма ҳўжжатларим анкета, касалхона ва варақаларим жойида.

  • Ногиронлиги белгилашда пенсиянинг таянч миқдорди ўртача неча фоизини ташкил қилади

    Сана: 30.10.2020  |  Манба: PFRU.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    II гуруҳ ногиронлиги белгиланган бўлса, пенсиянинг таянч миқдорди ўртача иш ҳақининг 55 фоизида ҳисобланадими ё 75 фоизиданми?

  • Шахс 50 ёшдан ҳам пенсияга чиқиши мумкинми?

    Сана: 23.10.2020  |  Манба: YURISTKADR  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Шахс 50 ёшда ҳам пенсияга чиқиши мумкинми? Қандай имтиёзлар билан чиқиши мумкин?

  • Етимларга ОТМ контрактларини тўлашда енгиллик борми?

    Сана: 22.10.2020  |  Манба: Юрист Хизмати  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Отам вафот этганлар, онам кўзи ожиза I гуруҳ нафақадалар. Мен контракт тўловчи талабаман, ёлғиз фарзандман. Ҳокимятга шартнома тўловига ёрдам қилишини сўраб арз қилдим ва чин етим эмаслигимни важ қилишди. Қонунларимизда чин етимларга тенглаштирилган шахслар деган ҳужжат мавжудми, бор бўлса қандай олинади.

  • Ногиронлиги бўлган шахслар фарзандлари ва ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчиларига дарсликлар тўплами билан бепул таъминланадими?

    Сана: 19.10.2020  |  Манба: https://t.me/nogironhuquqi  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Мен болалигимдан I гуруҳ ногирониман. Оилали бир ўғил ва бир қизим бор, фарзандларим мактаб ўқувчилари. Ногиронлиги бўлган шахслар фарзандлари ва ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчилари мактабнинг кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминланадими?

  • Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

    Қидириш

    Хизмат кўрсатиш

    Асосий саҳифа

    Рукн

    Меҳр қўлларимизни чўзайлик

    Ўз ҳуқуқингизни биласими?

    Маълумотнома

    Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

    Ҳамкоримиз





    Б
    л
    и
    ц
    -
    М
    а
    ъ
    л
    у
    м
    о
    т

    Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
    Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
    Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
    Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
    Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
    Буржим: Арслон.
    Мучалим: Тўнғиз.
    Бавтафсил...

    Go to Top