Саламат Авезов

| |

Ногирон ҳуқуқи

  • Ногиронлиги бор шахс четга чиққанда

    Сана: 11.01.2020  |  Манба: Юрист Хизмати расмий канали  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Ногиронлиги бўлган шахслар ишлаш учун чет элга чиқса ногинлик нафақаси тўхтатиладими ногиронлик гуруҳи олиб ташланадими?

  • Ногиронлик даражалари қандай аниқланади?

    Сана: 10.01.2020  |  Манба: Юрист Хизмати расмий канали  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Дадам болаликдан II гуруҳ ногирони. Ҳозирда бир жойда бўлиб қолган. Деярли мустақил ҳаракатлана олмайди (3-4 метрга ҳожатхонага эмаклаб боради, қолган пайтда бир жойда ўтиради ёки ётади. Шу ҳолатда I гуруҳ ногиронлигига ўтказса бўладими. Ногиронлик даражалари қандай ва ким томонидан белгиланади?

  • Ногиронлик гуруҳини ким белгилайди?

    Сана: №2 (1945) 9.01.2020  |  Манба: «Бекажон» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    – Онам болаликдан ногирон. Кўзлари хира кўради, ёшликда ҳассага таяниб юроларди, энди эса тўшакка михланиб қолган. Укам ва мен, баъзан бувим онамни қўлтиқлаб юрамиз. Бўлмаса ўзлари мустақил юра олмайди. Онамни ёшлигида бобом ва бувим ногиронлик гуруҳига чиқармоқчи бўлишган, лекин онам синфдошларидан уялган. Отам ёшлигимизда бизни ташлаб кетиб, бошқа оила қурган. Кейинчалик у киши ҳам вафот этганлар. Онам меҳнат қила олмайди, Укам мактабда, мен эса коллежда ўқийман. Бувимнинг пенсияси ош-овқатчмиздан ортмаяпти. Бувим йиғлаб-сиқтаб онамни ногиронлик гуруҳига чиқишга кўндирдилар. Саволим шуки, онамнинг ногиронлик даражасини қайси муассаса белгилайди? Қаерга мурожаат этишимиз керак? Ногиронлик гуруҳига чиқариш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади? Шу ҳакда батафсил маълумот берсангиз.

  • III гуруҳ умрбод ногиронман, ёшга доир пенсия олсам бўладими?

    Сана: №51 (1078) 19.12.2019  |  Манба: «ДАРАКЧИ»  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    – 5 ёшимдан буён чап оёғим сабаб ногиронман. 1962 йил 8 ёшимда Тошкентдаги шифохонада даволандим. Менга умрбод III гуруҳ ногиронлиги берилди. Ногиронлигим боис 1974 йил 60 сўм билан пенсияга чиқдим. 1997 йил ногиронлигим бўйича қайта текширувдан ўтказди, ноиронлигим ўша-ўша қолди. Иш стажим 17 йил. Ҳозирда 285 000 сўм III гуруҳ қарилик нафақасини оляпман. Ёшга доир III гуруҳ ногиронлик пенсиясини олиш учун кимга мурожаат қилишим керак?

  • Менга турар жой бермасдан кўчириб юборадими?

    Сана: 28.12.2019  |  Манба: Advokatlik xizmatlari  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Менга корхона томонидан хизмат уй-жойи берилган. Менга уй-жой берган корхона тугатилиш арафасида ва мен билан меҳнат шартномаси бекор қилиняпти. Ҳозирда ушбу уй-жой низоли бўлиб турибди. Корхона менга уйдан чиқишни акс ҳолда суд тартибида турар жой бермасдан чиқариб юборишини айтди. Ҳозирда мени турар жойим йўқ. Суд ҳақиқатдан ҳам менга турар жой бермасдан кўчириб юборадими?

  • Мажбурий ижро ундириб бермаётган тўловни қандай ундириш мумкин?

    Сана: 26.12.2019  |  Манба: Yuridik.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Aвтоҳалокатдан сўнг II гуруҳ ногирони бўлган дўстим суд қарори билан жиноятчидан кўрсатилган моддий зарарни (25 миллион сўм) ундира олмаяпти. Мажбурий ижро бюроси "Ундиришнинг иложи йўқ", деб 2 мартадан бери ишни ёпяпти. Шуни нима қилиб ундирса бўлади?

  • НОГИРОНЛИГИ БОР ШАХСЛАР ЎҚИШГА КИРИШДА ИМТИЁЗГА ЭГАМИ?

    Сана: №102 (1940) 20.12.2019  |  Манба: «Бекажон» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Мен II гуруҳ ногирониман. Менга олий ўкув юртига киришда қандай имтиёз берилади?

  • III гуруҳ умрбод ногиронман, ёшга доир пенсия олсам бўладими?

    Сана: №51 (1078) 19.12.2019  |  Манба: «ДАРАКЧИ»  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    – 5 ёшимдан буён чап оёғим сабаб ногиронман. 1962 йил 8 ёшимда Тошкентдаги шифохонада даволандим. Менга умрбод III гуруҳ ногиронлиги берилди. Ногиронлигим боис 1974 йил 60 сўм билан пенсияга чиқдим. 1997 йил ногиронлигим бўйича қайта текширувдан ўтказди, ноиронлигим ўша-ўша қолди. Иш стажим 17 йил. Ҳозирда 285 000 сўм III гуруҳ қарилик нафақасини оляпман. Ёшга доир III гуруҳ ногиронлик пенсиясини олиш учун кимга мурожаат қилишим керак?

  • Ногиронлиги бўлган шахслар бир йилда 2 марта бепул даволаниши мумкинми?

    Сана: 17.12.2019  |  Манба: Advokatlik xizmatlari  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    I гуруҳ ногирони бўлганидан кейин Давлат шифохоналарига йилда 2 маротаба бепул даволанишга ётқорсак бўлар экан. Шунга ордерни ҳозирдан беришадими? Ё унга навбат ёки ўз вақти келиб беришадими?

  • Хизмат уйини хусусийлаштириш имтиёзига эгами?

    Сана: 13.12.2019  |  Манба: Yuridik.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Хизмат уйини хусусийлаштиришда ногиронлиги бўлганларга имтиёз бериладими?

  • «Қизим ногиронлик аравачаси керак...»

    Сана: №95 (1934) 28.11.2019  |  Манба: «Бекажон» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    – Қизим 1-гуруҳ ногирони. Оёқлари ҳаракатсиз, юра олмайди. Оиламизда фақат турмуш ўртоғим ишлайди. Шунинг учун рўзғоримиздан орттириб қизимга аравача олиб бера олмаяпмиз. Аравача олиб беришларини сўраб кимга мурожаат этсак бўлади? Қизимга ногиронлар аравачасидан олиб беришлари мумкинми?

  • 21 йил олдин ажрашган эримдан вояга етган фарзандларим учун алимент ундиришим мумкинми?

    Сана: 22.11.2019  |  Манба: Yuridik.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Эрим билан қарийб 21 йил олдин ажрашганман, 2 нафар фарзандим бор. Шу йиллар давомида собиқ эрим бирон марта алимент тўламаган. Шу алиментни ундиришнинг иложи борми? Шу масалада ёрдам бера оласизларми? Ҳозирда фарзандларим вояга йетган Ўзим II гуруҳ туғма ногиронман. Фарзандларим вояга етишидан олдин адвокатга мурожаат қилдим шу масалада. Кейин судга чақирув хати келди. Судга бордим, эрим судга келмади. Ўша пайтда суд эрим алимент тўлаши ҳақида қарор чиқарди (миқдори эсимда йўқ), лекин эрим бир сўм ҳам бермади. Болаларимни ўзим оладиган пенсия пулим билан катта қилдим. Ҳозир бу масалани яна кўтарганимнинг сабаби, шунча қонунлар ўзгарди, балки, иложи бордир, деб ўйладим. Иккинчи томони: фарзандим кредит олиб уни тўлолмай одамлардан қарз олиб кредитдан қутулдик. Aгар шу алиментни ундира олсам қарзларимдан қутулардим, фарзандларимнинг бирини ўзатиб, иккинчисини уйлантирармидим. Иккала фарзандим ҳам ишсиз.

  • «Ҳокимиятдагилар алдашди»

    Сана: №46 (1101) 14.11.2019  |  Манба: «SUG'DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    – I гуруҳ ногирониман. Мустақил юра олмайман. Ҳозирда уч нафар фарзандим билан отамникида яшаяпман. Ўтган йили арзонлаштирилган уй-жой берилган эди. Аммо у узоқроқда жойлашгани учун болаларимнинг ўқишга йўлкира тополиай қолдим. Сўнг ҳокимият ва Туман хотин-қизлар қўмитасига учрашиб, уйни алмаштириб беришларини сўрадим. Улар рози бўлишди. «Уйни бўшатинг, бошқа берамиз», дейишганди. Аммо ҳалигача бирор янгилик бўлмади. Менга нима маслаҳат берасиз?

  • «Бизга ким ёрдам беради»

    Сана: №46 (1101) 14.11.2019  |  Манба: «SUG’DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    – Тўнғиш фарзандим I гуруҳ ногирони. Турмуш ўртоғим ишсиз. Илгари маҳалла посбони эди. Кейинроқ ёши тўғри келмайди, деб ҳеч бир хат-ҳужжатсиз бўшатиб юборишди. Мени эса ҳамшира вазифасида ишлаб, топаётган пулим рўзғорга етмаяпти. Маҳаллага мурожаат қилиб, кам таъминланган оилалар учун бериладиган имтиёзлардан фойдалансак бўладими? Шу ҳақда маълумот берсангиз.

  • Ногиронлик нафақаси қандай белгиланади?

    Сана: 31.10.2019  |  Манба: KUN.UZ  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Болаликдан ногиронлик учун нафақани кимлар олиши мумкин?

  • Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

    Қидириш

    Хизмат кўрсатиш

    Асосий саҳифа

    Рукн

    Меҳр қўлларимизни чўзайлик

    Ўз ҳуқуқингизни биласими?

    Маълумотнома

    Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

    Ҳамкоримиз





    Б
    л
    и
    ц
    -
    М
    а
    ъ
    л
    у
    м
    о
    т

    Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
    Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
    Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
    Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
    Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
    Буржим: Арслон.
    Мучалим: Тўнғиз.
    Бавтафсил...

    Go to Top