Саламат Авезов

| |

Ногирон ҳуқуқи

  • Ногиронлиги бўлган шахсдан алимент ундириши мумкинми?

    Сана: 04.05.2020  |  Манба: Advokat maslahat  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Мен II гуруҳ ногирониман меҳнатга лаёқатсизман, ўғлимга алимент тўлашим керак. 336 минг ногиронлик нафақаси оламан. Ўғлимга қанча миқдорда алимент тўлашим керак. Ҳали ажрашмаганман, эрим ота-онаси билан туради ёлғиз меросхўр эрим ҳам қизимга алимент тўлаши керак. Ишламайди эрим қанча тўлайди?

  • Пенсионерлар учун талабнома умуман тақдим этилмайдими?

    Сана: 02.05.2020  |  Манба: PFRU.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Эндиликда корхона ва ташкилотлар томонидан ишловчи пенсионерлар учун талабнома умуман тақдим этилмайдими?

  • Ёлғиз пенсонерлар ер солиғидан озод бщладиларми?

    Сана: 29.04.2020  |  Манба: Adliya yangiliklari  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Ёлғиз пенсонерлар ер солиғини тўлашдан озод қилинадими?

  • Нон учун компенсация пули кимларга тўланади?

    Сана: 24.04.2020  |  Манба: Сардор Нурга мурожаат  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Мен болаликдан II-гуруҳ ногиронликга 2014 йили чиқдим, 7 йиллик иш стажига эгаман. Ҳозир 518 000 (беш юз ўн саккиз) минг сўм нафақасини оламан. Бошқа болалигидан ногиронлиги бўлган шахслар нафақаларига 50 минг сўм миқдорида компенсация тўланади. Лекин, менга нафақамга қўшиб компенсация олганим йўқ. Нафақамни қайтда ҳисоблаб чиқиб, миқдорини ошириш мумкинми?

  • Болалигидан II гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган она қандай ҳуқуқига эга?

    Сана: 23.04.2020  |  Манба: Advokat Abdusamadov  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Мен 1995 йил турмуш қурганман. 2 нафар вояга етган фарзандимиз бор. катта ўғлим болаликдан II гурух ногирони, эпилепсиянинг оғир тури билан касалланган. Ўғлимни 2019 йилда Германияга олиб бориб келдим, бу жараёнда отаси иштирок этмади, ҳозирча турли баҳоналар билан ажримга ариза берган, яшаб турган ҳовлимизни қайнотам никоҳимиздан кейин ўғлига ҳадя қилиб берган. Йиллар давомида барча коммунал туловларни ва солиқни узим тўлаганман. 2017 йилдан буён деярли бирга яшамаймиз, агар ажрим бўлса ҳовли жойга қанчалик ҳаққимиз бор. Ўғилларим билан, улар ҳеч қаерда ишламайди. Ўғлимнинг дорилари ҳам Ўзбекистанда йук, роса қийналиб топаман, отаси ҳеч қандай ердам бермайди. Доимий равишда спиртли ичимлик истеъмол қкилади, уй-жой меники хоҳласам сотаман деб дағдаға қилади.

  • Ногиронлиги бўлган талабадан академик қарздор буйруқ чиқаришга ҳақлими?

    Сана: 22.04.2020  |  Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Мен олий таълим муассасасида талабаман. Кўз касаллиги бўйича II гуруҳ ногирониман. 16 мартдан таътил эълон қилинди. Биз ўқиётган ОТМ биз таътилда пайтимизда, яъни 18 март куни академик қарздор талабаларни курсдан қолдириш бўйича буйруқ чиқарган. ОТМ талабалар таътилда пайтида талаба устидан буйруқ чиқаришга ҳақлими?

  • Ногиронлиги бўлган шахсларга тадбиркорлик қилиши учун қандай имтиёлар бор?

    Сана: 21.04.2020  |  Манба: https://t.me/nogironhuquqi  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Оилада ногиронлиги бор одамга тадбиркорлик мақсадида кичикроқ савдо шаҳобчаси очиб фаолият олиб борилса қандай имтиёзлар бор. Давлат рўйхатидан ўтиб якка тартибдаги тадбиркорлик қилмасдан ногиронлар жамияти аъзоси сифатида иш юритса бўладими?

  • Турмуш ўртоғимга туғруқхона харажатлари учун қандай имтиёзлар бор?

    Сана: 21.04.2020  |  Манба: https://t.me/nogironhuquqi  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Мен II гуруҳ ногирониман. Мени турмуш ўртоғим яқинда фарзанд кўради, туғруқхона харажатлари бўйича менда қандайдир имтиёзлар борми?

  • Ногиронликни қандай холатларда умрбодга берилади?

    Сана: 18.04.2020  |  Манба: SARDOR NUR  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Ногиронлик қандай холатларда умрбодга берилади?

  • I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс парвариши учун стаж ёки ойлик бериладими?

    Сана: 13.04.2020  |  Манба: АДВОКАТ 24  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Менинг яқин қариндошим I гуруҳ ногирони, умуман юролмайди. Доимий равишда аёлим парвариш қилади. Аёлимга шу инсонга қараганлик учун стаж ёки ойлик бериладими?

  • Ногиронлиги бўлган шахс чет элга ишга кетса нафақаси тўхтатиладими?

    Сана: 11.04.2020  |  Манба: АДВОКАТ 24  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Ногирон одам чет элга ишга кетса, ногиронлик нафакаси тўхтатиладими ногиронлик гуруҳидан олиб ташланадими?

  • Ногирон болалари бор оналар қўшимча таътиллар олишлари мумкинми?

    Сана: 11.04.2020  |  Манба: YURISTKADR  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Ногирон болалари бор оналарга таътил беришда яна қандайдир енгилликлар бор деб эшитгандим, кеча ишхонамизда кадримизга айтсам, аниқ жавоб беролмади, илтимос шу саволга жавоб беринг, чунки менинг ногирон фарзандим бор.

  • Ногирон фарзанди бор онага унинг турмуш ўртоғи бошпана қилиб беришни сўраш

    Сана: 05.04.2020  |  Манба: Advokat maslahati  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Эрим мен билан ажрашиш учун судга ариза берди сабаби, ўртамизда бир нафар 2 ёшли қизим бор. У туғма ногирон бўлиб туғилди. Қизим туғилгандан бери ота уйимда яшайман, шу пайтгача болани уч марта операция қилдирдик. Отаси томонидан ҳеч қандай ёрдам берилмади. Суд бизга 6 ой муддат берди, муддат тугаб қолди мен эримдан судда болам учун бошпана қилиб беришини сўрашга ҳаққим борми? Болам хаста ҳали уни кўп йиллар даволатишим керак. Ота уйимда мен учун жой етарли эмас.

  • Ишлаётган ота-оналарнинг қарамоғида I гуруҳ ногирон фарзанди бўлса, даромад солиғи неча ёшгача ушлаб қолинмайди?

    Сана: 04.04.2020  |  Манба: Yuridik.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Ишлаётган ота-онанинг қарамоғида I гурух ногирон фарзанди бўлса уларнинг ойлик маошидан даромад солиғи неча ёшгача ушлаб қолинмайди?

  • Ногиронлиги бўлган фарзанди бор ота-оналардан бир йиллик ойлик маошимдан ҳар ойда даромад солиғи ушлаб қолиши тўғрими?

    Сана: 03.04.2020  |  Манба: Yuridik.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Биринчи гуруҳ ногирон ўғлим бор. Бир йиллик ойлик маошимдан ҳар ойда даромад солиғи ушлаб қолинган. Бу ушлаб қолинган пуллар менга қайтариладими?

  • Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

    Қидириш

    Хизмат кўрсатиш

    Асосий саҳифа

    Рукн

    Меҳр қўлларимизни чўзайлик

    Ўз ҳуқуқингизни биласими?

    Маълумотнома

    Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

    Ҳамкоримиз





    Б
    л
    и
    ц
    -
    М
    а
    ъ
    л
    у
    м
    о
    т

    Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
    Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
    Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
    Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
    Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
    Буржим: Арслон.
    Мучалим: Тўнғиз.
    Бавтафсил...

    Go to Top