Саламат Авезов

| |

Ногирон ҳуқуқи

  • Пенсияга чиқсам бўладими?

    Сана: 07.02.2020  |  Манба: ЮРИСТ ТЕЛЕГРАМ  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Мен Ўзбекнефтгазга қарашли Муборак нефтгаз МЧЖга ишлайман. Ишлаб турган ишимга имтиёзли 55 ёшидан нафақага чиқишимга имтиёз йўқ. Лекин, болаликдан II гуруҳ ногирон қизим бор, шуни инобатга олиб нафақага 55 дан чиқсам бўладими?

  • Ёшга доир пенсияни ҳисоблашда охирги ишланган давр ҳисобга олинадими?

    Сана: 07.02.2020  |  Манба: Юрист Хизмати расмий канали  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Мен III гуруҳ ногирониман. 2016 йилда оғир мураккаб юрак жарроҳлик операциясини ўтказганман. 2017 йил апрель ойидан 2019 йил август ойигача II гурух ногирони эдим. Ҳозирги кунда соғлигимни тикланган деб хулоса чиқаришди ва мени III гуруҳга ўтказиб юборишди. Мени ногиронлик гуруҳига чиқариш пайтида меҳнат стажим ҳисобга олиниб 31 йиллик педагогика стаж деб энг юқори нафақа билан пенсияга чиққанман. 2018 йилдан буён мактабда ўз имкониятим доирасида 0,25 ставкада ўқитувчилик қляпман. Ёшга доир пенсияга чиқиш давримда операциядан кейинги иш даврим ҳисобланса мен энг паст миқдордаги пенсия оламанми. Ҳозир ёшим 52 да яна уч йилдан кейин чиқишим керак, мени саволим ёшга доир пенсияга чиқиш пайтимда охирги беш йиллик даврим ҳисобланса аввалги зўр ишлаган даврим ҳисобга олинмайдими?

  • Уй-жой олишда I гуруҳ ногиронига имтиёз борми?

    Сана: 07.02.2020  |  Манба: Yuridik.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Мен ва хўжайиним I гуруҳ ногиронимиз. Кўп қаватли уйлардан кредитга уй олдик. Нархи 310 миллион сўм бўляпти. Бизларга қулайлик, имтиёз йўқми?

  • Aлимент эвазига ногиронлар уйи учун тўлов ундириш мумкинми?

    Сана: 06.02.2020  |  Манба: Yuridik.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Тўрт ёшли қизим учун собиқ эримдан алимент оламан. Қайнонам яқинда алимент тўлаш жараёнида менга "Бу пулларни қизинг 18 ёшга кирганида ногиронлар уйи учун биз сендан ундирамиз", деди. Шундай қилиш мумкинми? Бундай қилмаслиги учун алимент ҳақидаги аризамни қайтариб олайми?

  • Чет элга чиқсам ногиронлик нафақам тўхтатиладими?

    Сана: 01.02.2020  |  Манба: Юрист Хизмати расмий канали  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Мен II гуруҳ ногиронлигим бор чет элга чиқсам ногиронлик нафақам тўхтатиладими?

  • III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун имтиёз ва имкониятлар

    Сана: 27.01.2020  |  Манба: https://t.me/nogironhuquqi  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Мен III гуруҳ ногирониман. Менга қандай имтиёз ва имкониятлар берилади?

  • Оилавий тадбиркорлик

    Сана: 28.01.2020  |  Манба: Yuridik.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Мен II гуруҳ ногирониман. Ўз номимдаги, яшаб турган уйимда озиқ-овқат дўкони очмоқчиман. Қандай рўйҳатдан ўтаман ва қандай солиқлар тўлайман? Ногиронлар учун имтиёзлар борми?

  • Ногиронлиги бўлган шахс автомашина олишдаги имтиёзлар

    Сана: 27.01.2020  |  Манба: Huquqiy axborot  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Мен II гуруҳ ногирониман. Машина олмоқчиман шунга давлат томонидан қанчадир миқдорини (30) тўланади деб эшитдим. Шу ҳақида тўлиқ маълумот бероласизларми?

  • Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш масаласи

    Сана: 21.01.2020  |  Манба: YURISTKADR  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Мен бир тумандаги давлат ташкилотида кадрлар бўлимида янги иш бошладим. Эшитишимча, ижтимоий ҳолати оғир бўлган шахслар учун маълум бир миқдорда иш жойлари яратиш керак экан, кейин шу жойга йўлланма билан келган шахсларни ишга олиш мажбурий экан, бундай шахсларга кимлар киради?

  • Ўқишимни Ўзбекистонга кўчирсам бўладими?

    Сана: 21.01.2020  |  Манба: Юрист Хизмати расмий канали  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Мен Тожикистон Республикасида 5 йиллик ўқиш 1 курс рус тили йўналиш сиртқи бўлимида ўқийман қарамоғимда 2та ногирон фарзандим бор. Ўқишда қийналяпман, ўқишимни Ўзбекистонга кўширсам бўладими менга қандай имтиёзлар бор?

  • Ногирон фарзанди бор ота ёки онага даромад солиғидан имтиёз борми?

    Сана: 21.01.2020  |  Манба: YURISTKADR  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Сўрамоқчи бўлганим шуки, ногирон фарзанди бор ҳамда ишлаётган ота-оналардан даромад солиғи ушлаб қолиш мумкинми, шу масалада қандайдир солиқ имтиёзлари назарда тутилганми, шу хақида маълумот бериб ўтсангиз?

  • Ногиронликни белгилаш тартиби қандай?

    Сана: 19.01.2020  |  Манба: Юрист Хизмати расмий канали  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Менинг турмуш ўртогим 18 йил II гуруҳ ногирони нафақасида бўлганлар. 2019 йил декабрь ойида доимий нафақага ўтиш пайтида III гурухга тушириб қўйди касалхонадаги касаллик варақаси 4 (тўрт) бўлиш керак деб тушуриб қўйди. Маълумотномани туғирланган лекин бўлмайди деди. 06.01.2020 йилда Севимли телеканали Замон информацион таҳрирлий дастурида ҳар 6 ойда касаллик варақаси қилиш шарт эмас деб жавоб беришди. Лекин, бу нарса ҳам ногирон бўлиши шарт деб жавоб беришди. Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

  • III гуруҳидан II гуруҳ ногиронлигига ўзгартириш мумкинми?

    Сана: 18.01.2020  |  Манба: Yuridik.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    III гуруҳ ногиронлигини II гуруҳ ногиронлигига ўзгартириш мумкинми?

  • I гуруҳ ногирони бепул озиқ-овқат маҳсулотларни билан таъминлаш

    Сана: 17.01.2020  |  Манба: https://t.me/nogironhuquqi  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    Менинг қизим I гуруҳ ногирони қизим ҳам бепул озиқ-овқат маҳсулотларни олса бўладими?

  • «Бошқасига уйланиб олди...»

    Сана: №3 (1110) 16.01.2020  |  Манба: «SUG’DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи

    – Бир ўғил, бир қизим бор. Қизим ногирон. Бундан бир неча ойлар аввал эрим бизни уйдан ҳайдаб, бошқасига уйланди. Ҳозир ўша билан яшаяпти. Маҳаллага мурожаат қилсам «Судга боринг, уй қайнотангизнинг номида экан», дейишди. Шундайку-я, аммо тўйдан кейин уйни ўзимиз қурганмиз-да, шунда ҳам масала суд орқали ҳал этиладими? Мен ва фарзандларимни турар-жойда улушимиз борми?

  • Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

    Қидириш

    Хизмат кўрсатиш

    Асосий саҳифа

    Рукн

    Меҳр қўлларимизни чўзайлик

    Ўз ҳуқуқингизни биласими?

    Маълумотнома

    Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

    Ҳамкоримиз





    Б
    л
    и
    ц
    -
    М
    а
    ъ
    л
    у
    м
    о
    т

    Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
    Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
    Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
    Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
    Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
    Буржим: Арслон.
    Мучалим: Тўнғиз.
    Бавтафсил...

    Go to Top