Саламат Авезов

| |

Бахтсизлик ҳам бахт

Сана: 21.05.2015 - 23:10  |  Муаллиф: Саламат Авезов  |  Рукн: Меҳрга ташна нурли қуёш  |  Ўқилди: 3865Шарҳ 0

Бахт дейди бахт борми ўзи ёки ёлғонми? У нима ўзи қўл етмайдиган армонми? Бахтим деб инсонлар талпинади, қалбига чексиз қувонч тўлганида, бахтли бўл деб тилакларни исҳор қилади. Бахтга эришиш, тилакларни бир мушдим юрагимизга жо қилиш мумкинми. Бахт бойлик ҳам эмас бахт ҳам эмас. Бахт деган пул ҳам эмас тахт ҳам эмас. У бир ҳиссиёт пок юракларда уй қўриллади. Уни ҳис қилмасан борда эмас йўқ да эмас. Инсонларда шундай тушунча онгиларига жо қилиб олган. Ташқи гўзаллик ёки қалб гўзаллиги, мана шу жиҳатларини ҳам

эътиборга олиш керак.

Кенг умумлаштирилган ҳолда айрим одамлар ўзиларининг ташқи кўринишини бахтсизликка рўкач қилади. Ҳамма қатори соғлом эканлигининг ўзи қалб гўзаллигининг нишони эмасми.

Ўйлаб қаралса, дунёда «мен бахтлиман» дейдиганлар жуда кўп. Аммо «бахтсизман, пешонам қурсин, ногиронлик танғаси кўксимга тошдек қотган» деб нолийдиганларни ҳам баъзида учратиб қоламиз. Ахир бахтсизлик ҳам бахт эмасми. Нега шундай? Ўзимизни бахтсиз ҳисоблашимизга «бир кам дунё» айбдорми ёки тобора ҳакалак отиб бораётган нафсимизми?

Эргаш БОБОРАЖАБ ижодида мазкур бахт мавзу шундай қаламга олинадики, уларни санаб адоғига етиш қийин. Шоирнинг қалб дафтаридаги нозик саҳифаларни аста-секинлик билан варақлай бошладим.

Бахт бошқа, бахтсизлик бошқа-бошқадир.
Бардавом, барҳаёт бўлмоқ бошқадир.
Бундан боқийликка борсак баримиз,
Барча бирдек бўлмас, баёт бошқадир.

Бахт тушунчаси ҳар ким учун алоҳида мазмун касб этади. Айтайлик, кўзи ожиз одамнинг бахти билан кўз нуридан айрилмаган, тилида нуқсони борларчи, Ях-ши раҳ-мат... — деб бош силкидиб қўявералардилар бир гапни равон айтиш одамнинг Ба-хт сўзи ҳузур бағишлайди. Соғлом одамнинг бахт ҳақидаги тасаввур ва ўлчовларида катта фарқ бор. Тўрт мучаси соғ одамларга ҳавас қилиб ўтадиган ногиронлар учун тана аъзосининг саломатлиги ҳеч нарсага алишиб, ҳеч нимага тенглаштириб бўлмайдиган бир бахтдир.

Бошқа баёт бахтингни борини берар,
Беором бахт бўлмас, барини берар.
Бани бандалар-ку бундан бахтиёр,
Берилган бу бахт учун барини берар.

Баъзи инсонлар кўриб ачиниш ҳиссини қалбинга туймоқликдан ўзга чоранг йўқ, кўча қуйда энди куртак ёзиб ёш ниҳоллардек ўсиб ўлғаётган йигит-қизлар спиртли ичимликлар ичиш, тамаки ва нос чекиш, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш сингари зарарли одатларнинг оқибатида бахтсизлик сўзини ўзларини оқлаш яъний қурол сифатида фойдаланишдан ҳам тоймайдиганлар бисёр.

Баъзи бировларки бахтсиз бўлишар,
Берилган бахтга-да басир бўлишар.
Бундай бандаликдан бездиргил Барҳақ,
Бундайлар бахт бўлса ботир бўлишар...

Аввало бу одатларни уни ўзлаштирган шахс бошқарса, вақт ўтиши билан зарарли одатлар шартли равишда уни бошқаради. Яъни инсон ўзи-ўзини бахтсизликдам ҳам маҳрум бўлиши тайин. Бахтнинг нималигини ноқобил фарзандларининг меҳрсизлигидан азият чекиб, дардини бировга айтолмай, юраги қон бўлиб юрган одамлардан сўранг-чи!

Дунёнинг роҳати ҳам кўп, азоблари ҳам оз эмас. Лекин инсон юксалиши не-не машаққат ва азоб ўқибатлар билан қаддини тиклаши шуларнинг бири.

Бахтнинг нималигини билмоқчи бўлсангиз олти қатор мисраларини қалбингиздаги кундалик дафтар яъний юрагингизга ёзиб қўйишни ўзингизга жоиз деб билинг ва бошқаларни ҳам шунга баралла овоз билан ундай билинг.

Бахт – инсонни юксалтиради.
Бахт – кунларига кўрк беради.
Бахт – умр лаҳзаларидан бирининг исми.
Бахт – ҳодиса эмас.
Бахт – маънавий эҳтиёж.
Бахт – инсон кўнглининг энг чиройли мулки.

Билмадим, менимча ҳаммаси инсон ўзи қандай ҳаётни, қандай йўлни танлашига боғлиқ, деб ўйлайман. Ўйлашимча инсон ҳамиша тўғри юриб, тўғри фикрласа, ота-онасидан, ён-атрофидагилардан намуналар олишса, ҳаммаси шунга боғлиқ бўлса керак.

Ҳеч қачон ўзи бахлтлиман ёки бахтсизман деб ҳисоблаши керак эмас! Шунинг учун ҳам, ҳаётнинг бахтлигини, бахтсизлигини юракдан сезмайдилар.

Албатта, бу бахт! Ҳаётимизда реаллик йўқ, ким учундир сиз бахтлисиз, ким учундир ягонасиз. Ким сени бахтлигини пайқаши эса, бу инсоннинг ўзига боғлиқдир. Мен ҳеч қачон, бахтли инсонларнинг тақдири бахтсиз бўлмайди, деган фикрга қўшилмайман!

Агар инсоннинг меҳнатсеварлиги ортида ҳеч нарса бўлмаса, ўша меҳнатсеварликдан бошқа жиҳати бўлмаса, шундагина у бахтсиз бўлиши мумкин! Инсон, ўзига мен ногиронман, шунинг учун бахтсизман деб, фикрлаб сингдирмаслиги керак. Чунки, ҳаётда ҳамма нарса ўзимизга боғлиқ.

Ким сени ногиронлигини пеш қилса, у одамларнинг бир-бириларига бўлган одамийлик фазилатларига боғлиқдир.

Дунёда бахтли инсон бўлиб яшасам,
Дардимнинг шифо дамларини кутсам.
Соғлом  бўлайин деб интилсам зинҳор,
Йўқотмасдим ўша соғлик бахтни,

Мен ҳеч қачон ногирон инсонларнинг тақдири бахтсиз бўлмайди деган фикрга қўшилмайман! Агар соғлом бўлсанг, сени шундай соғлом қилиб дунёга келтиргани ва вояга етказгани учун ўз онангга миннатдорчилик билдир, шундай яратгани учун Аллоҳга шукур қил. Лекин, инсон ташқи кўринишдан ташқари, ҳам қалбан гўзал, эътиқодли, аклли, яхши инсон бўлса бу катта бахт!.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Излеў

Хызмет көрсетиӯ

Тийкарғы бөлим

Рубрика

Меҳир қолларымызды созайық

Өз ҳуқықыңызды билесиз бе?

Go to Top