Саламат Авезов

| |

Қалби қирра, кўзи очиқ инсонлар

Сана: 21.05.2015 - 23:12  |  Муаллиф: Саламат Авезов  |  Рукн: Меҳрга ташна нурли қуёш  |  Ўқилди: 2116Шарҳ 0

Инсоннинг ҳулқи чиройли бўлиши учун аввало, унинг қалби пок ва вужуди тоза бўлиши лозим. Чунки, қалб инсон жасадининг подшоҳи, қолган аъзолар унга тобеъдир. Агар қалб кўзи қирра бўлса, қолган аъзолари ҳам зимзиё, агар кўзи очиқ бўлса барча аъзолардан нопок амаллар содир бўлади. Одамийлик фозилатлари бирордорликнинг бир қанча функцияларни бажарадиган ижтимоий ҳолатларга таққозлашимиз мумкин. Бу функциялар ичида муайян бир илоҳий куш доирасида мустаҳкамланган бир-бириларига, ишонч, умид тизими асосида дунёқарашни шакллантириш функцияси ҳам бор деб таъкидлайман.

Кўзи очиқ қалби пок инсонлар бобо-момоларнинг изидан боради уларнинг меҳнатини қадрлайди, ота-боболарнинг касбини меросим деб давом эттирилади. Ота-онасининг қолдирган яхши номни фарзандлари ахлоқи ва одоби, ҳалол меҳнати, эл ўртасидаги ҳурмати, обрў-эътибори билан улуғлайдилар, руҳини шод қиладилар.

Қалби қирра инсонлар эса уларнинг акси бутун вужуди худди ўчокдаги ўтин аста-секин кул босгани каби бўлади. Агарда ён-атрофимиздаги юраги қора қалб қирра одамларга терангроқ назар ташлайдиган бўлсак, табиий уларнинг қалби қора тутунларга, ён-атрофдагиларга кўз олайтирадиган каби, бошқаларгаям ўз таъсирларини ўтказишларини истайдилар турли носоғлом қирра қалбли одамлар мавжудлигини инкор этолмаймиз.

Оиламдиларнинг ҳаммаси китобхон оиласи, айниқса менинг меҳрибон онам кўп муталао қилувчилар сафларидан ўрин эгалайди. Онам ҳар доим қўллиндан китоб тушмасин бу сенинг қалб қўррин келажак чирағин нуру қуёшинг деб ҳозирги пайтгача таъкидлайди.

Шу боис Ўзбекистон халк ёзувчиси, Тоҳир Малик қаламининг ҳар бир нуқтасигача маърифатга, маънавиятга зиё нурини чароғонга етаклаб китобхонларнинг кўнгилларини манзур қилиб менинг зиё истовчи қалбимнан жой эгалаган ёзувчиларнинг бири ҳисобланади.

Ҳар бир сатр ва мулоҳазангиз жуда таъсирли қилиб ифодаланган буни ўқиган киши таъсирланиб кетадики ва бир дақиқа сукунат сақлайди деб ўйлайман гўё.

Инсонларнинг қалб қирри, ҳаёт тарзи, ҳаётга бўлган ишончи уларнинг эзгу ниятлари ва фаришталар каби яшаши мени ички олами, кўзи очиқлиги ёки қалби қирралари қизиқтиради. Уларнинг хаёли армонлари келажагига қараб талпинишлар, интилишлари ижодига бўлган муҳаббати ихлосу ва садоқати.

«Одамийлик мулки» китоби қалбимнинг туб-тўридан жой эгаллаб ҳаётимнинг ҳар дақиқасини ўзгартириб, мана шу руҳият оламига яъни бошқа бир оламга олиб кирди десам асло муболаға бўлмас эдим. Китобдаги қаҳрамонларининг ҳаммаси ўзига бир оламни кашф этади, уларнинг орасида бутун одамийликнинг қиёфаси аниқ акслантирган. Қалб масалаларига доир бир қанча рисолалар ёзганлар.

Донолар демишларким: «Сен ўзингни кўрмоқ истайсанми? У ҳолда кўзгудаги ташқи қиёфангга эмас, ичингдаги кўзгуга боқ..» Биз эса... кунда неча бор кўзгуга қараймиз.

Қалбимизга-чи?

Қалби очиқ чеҳра сиз билан учрашаётган одамга ҳам сурур бахш этади, меҳру-муҳаббат уйғотади, қаршингиздаги одамнинг ҳам қалби равшанлашади, кайфияти кўтарилади (тажриба қилиб кўрсангиз биласиз). Агар ногирон инсонларга қовоғингиз солинган нигоҳингиз билан совуқ муомалада бўлсангиз, одамлар сиздан ўзларини олиб қочадилар, сиз билан ўтириб ҳам, суҳбатлашиб ҳам роҳатланмайдилар.

Очиқ чеҳра, қалбнинг юмшоқ бўлмоғи эса бу дардга даводир. Ҳақиқатдан ҳам шу каби одамлар атрофимизда камдан-кам учрашадилар. Шунинг учун ҳам одамлар қалб қирра касаллигига мубтало бўлганларга ғазабни келтирадиган, асабга таъсир ўтказадиган ишлардан узоқ бўлмоқликни тавсия этадилар, чунки бундай ҳолат касалликни янада зиёда этади. Кўзи очиқ ва чеҳрали, табассум эса бу касалликка барҳам беради. Ўзингиз малҳам қўйишингиз мумкин. Мен ўзгалардан ён-атрофимдагилардан, қориндош уруғлардан тоза қалб эгалардан шифо сўрайман.


Комментарии.
Страницы:
1
Jasonlon
0

<a href="https://kamagra50.com/">kamagra 50mg</a>

Опубликовано 12.07.2019
Добавьте комментарий




Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Излеӯ

Хызмет көрсетиӯ

Тийкарғы бөлим

Рубрика

Меҳир қолларымызды созайық

Өз ҳуқықыңызды билесиз бе?

Go to Top