Саламат Авезов

| |

Амударёда имконияти чекланган икки йигитга компютер ва ноутбук бериладиган бўлди

Сана: 22.09.2017  |  Муаллиф: Фурқат Юсупов  |  Манба: KRUZ.uz  |  Ўқилди: 2034Шарҳ 0

“Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" шиори остида ташкил этилган “Ёшлар поезди" акцияси тарғиботчилар гуруҳи Амударё туманида имконияти чекланган ёшлар ҳолидан хабар олишди. Амударё тумани “Боғ” МФЙда истиқомат қилаётган Жумамуратов Ҳамдам 2003 йилда туғилган. Болаликдан имконияти чекланган Ҳамдам 7-синф уй шароитида таълим олмоқда. У кунининг асосий қисмини туманда янги очилган кутубхонада ўтказади. Унга компьютер олиб бериш бўйича мурожаат қилишди.

1993 йилда таваллуд топган Гулмирзаев Раҳматулло компьютер устачиликка қизиқади. Болаликдан имконияти чекланган Раҳматулло бугунги кунда Ўзбекистон ногиронлар жамияти Амударё тумани бўлимида бош ҳисобчи (жамоатчилик асосда) бўлиб ишлайди. Унга ҳам ноутбук олиб бериш бўйича мурожаат қилишди.

Ҳар иккала мурожаат ҳам назоратга олинди ва яқин орада мазкур мурожаатлар қаноатлантирилиши кутилмоқда.

Фурқат Юсупов

Манба: Qoraqalpog'iston Yangiliklar

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Излеў

Хызмет көрсетиӯ

Тийкарғы бөлим

Рубрика

Меҳир қолларымызды созайық

Өз ҳуқықыңызды билесиз бе?

Go to Top