Саламат Авезов

| |

Қораўзакда 6 та кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатилди

Сана: 21.01.2018  |  Муаллиф: KRUZ.uz  |  Манба: KRUZ.uz  |  Ўқилди: 1417Шарҳ 0

Қораўзакда аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳудудий манзилли дастурлари ишлаб чиқилди, унда оғир касалликлар мавжуд бўлган 6 та кам таъминланган оилаларга тиббий хизматлар ҳақини тўлаш, дори дармонлар сотиб олиб беришдек беғараз ёрдам кўрсатилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги "KRUZ.uz"га хабар берди.

 

Ушбу ёрдам турлари тумандаги:

– Қоракўл ОФЙ да яшовчи Ниетуллаева Жулдызхонга 6 ёшдаги касалманд ўғли Кийкбаев Ерполатка умумий нархи 4 млн. сумдаги 18 турдаги,

– Маданият ОФЙ да яшовчи Муптуллаева Айсарага 8 ёшдаги касалманд ўғли Шегебаев Умметка умумий нархи 4 млн. сумдаги 17 турдаги,

– Есим МФЙ да яшовчи Утеназарова Қызылгулга 6 ёшдаги касалманд қизи Турсынбаева Шахнозага умумий нархи 4 млн. сумдаги 14 турдаги,

– Қораўзак ПФЙ да яшовчи 18 ёшдаги касалманд Ильясов Мухаммедғазыга умумий нархи 4 млн. сумдаги 26 турдаги, зарур дори дармонлар олиб берилди.

– Қораўзак ОФЙ да яшовчи Толепов Нурабуллага 9 ёшдаги касалманд қизи Раметуллаева Улзадани ТошПМИ да юрак касаллигидан операция қилинишига умумий ҳаражат 4 млн. сум,

– Олғабос ОФЙ да яшовчи Алдабергенова Нагыймага 12 ёшдаги касалманд ўғли Сарсенбаев Мийрасни Хоразм кардиология марказида юрак касаллигидан операция қилинишига умумий ҳаражат 4 млн. сум ёрдам кўрсатиш назарда тутилган.

Манба: Qoraqalpog'iston Yangiliklari sayti

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Излеў

Хызмет көрсетиӯ

Тийкарғы бөлим

Рубрика

Меҳир қолларымызды созайық

Өз ҳуқықыңызды билесиз бе?

Go to Top