Саламат Авезов

| |

Чимбой туманида хафталик доирасида имконияти чекланган ёшга ногиронлик аравачасини топширишди (фото)

Сана: 24.05.2018  |  Муаллиф: Фурқат Юсупов  |  Манба: KRUZ.uz  |  Ўқилди: 1343Шарҳ 0

24 май куни Чимбой туманида ёшларни маданий, диний-маърифий ва китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган “Ёшлар ўртасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш ҳафталиги” доирасида Чимбой иқтисодиёт коллежида “Заковот” интелектуал ўйини шунингдек “Айдын келешекке жол” шиори остида расмлар танлови ташкиллаштирилди. Бу тадбирларга Ўзбекистон ёшар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Дилноза Катаханова ва Ёшар иттифоки Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Абат Данияровлар ташриф буюрдилар ва танловларда иштирок этиб ғолиб бўлган ёшларга есдалик совғалар топширишди.

Бундан сўнг тумандаги бошланғич ташкилот етакчилари ва туман сардорлар Кенгаши аъзолари билан очиқ мулоқот килиб, етакчи ва сардорлар кенгаши аъзолари томонидан билдирилган фикрлари ва саволларига жавоблар беришди.

Шунингдек хафталик доирасида тумандаги “Абат макан” МФЙ худида истиқомат қилувчи болалигидан ногирон 2002 йил туғилган Базарбаев Даулетбайнинг ҳолидан хабар олиб ногиронлик аравачасини топширишди.

Фурқат Юсупов

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон
Республикаси Кенгаши матбуот котиби

Манба: Qoraqalpog'iston Yangiliklari sayti

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Излеў

Хызмет көрсетиӯ

Тийкарғы бөлим

Рубрика

Меҳир қолларымызды созайық

Өз ҳуқықыңызды билесиз бе?

Go to Top