Саламат Авезов

| |

Абат Данияров ва Ажинияз Сейтахов имконияти чекланган болаларга аравачалар топширишди

Сана: 04.06.2018  |  Муаллиф: KRUZ.uz  |  Манба: KRUZ.uz  |  Ўқилди: 2006Шарҳ 0

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, Жўқорғи Кенгес депутати Абат Данияров ва Нукус тумани ҳокими Ажинияз Сейтахов биргаликда тумандаги "1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан икки нафар имконияти чекланган боланинг ҳолидан хабар олишди. Депутат ва ҳоким дастлаб "Қрантау" ОФЙ Шўртанбай овулидаги 7 ёшли Ҳикметуллаев Саламатнинг ҳолидан хабар олиб, унга ногиронлик аравачасини совға қилишди.

Шундан сўнг "Ақтерек" МФЙ Қрантау овулида истиқомат қилувчи 10 ёшли Аннақулов Ўринбасарнинг аҳволидан хабар олиб, унга ҳам ногиронлик аравачаси топширилди. Берилган эътибордан ва фарзандларининг қувончидан ота-оналари ўз ҳиссиётларини яшира олишмади ва ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтишди.

Манба: Qoraqalpog'iston Yangiliklari sayti

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Излеў

Хызмет көрсетиӯ

Тийкарғы бөлим

Рубрика

Меҳир қолларымызды созайық

Өз ҳуқықыңызды билесиз бе?

Go to Top