Саламат Авезов

| |

Ички ишлар вазирлиги Чимбой «Мурувват» интернат уйида хайрия тадбири ўтказди (фото)

Сана: 25.06.2018  |  Муаллиф: KRUZ.uz  |  Манба: KRUZ.uz  |  Ўқилди: 2007Шарҳ 0

Чимбой «Мурувват» ногиронлар учун эркаклар интернат уйи Ўзбекистон Республикасида доимий  яшайдиган, рухиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуксонлар бор булган, 18 ёшдан бошлаб 1 ва 2 гурух эркак ногиронлар учун давлат тиббий-ижтимоий муассасаларидан бири хисобланади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги томонидан Чимбой «Мурувват» уйида ҳам  байрам баҳона ҳайрия тадбири ўтказилди.

Кенг жамоатчилик, ижтимоий ҳимоя ва мурувватга ташна инсонлар иштирокидаги ушбу тадбир ўзига хос тарзда ташкил этилди.

Даставвал уларга байрам дастурхони ёзилди. Дилтортар наволар рақслар гулдастаси хаста дилларга нурафшонлик ато этди. Ушбу тадбир доирасида мурувват уйида истиқомат қилаётган инсонларга озиқ овқатлар, кийим кечаклар улашилди. 

Бундай эзгуликка йўғрилган мазкур хайрия тадбирлари жамиятимизда мехр оқибат, одамийлик, эзгулик каби фазилатларни янада кучайтириши билан бирга барчани хайрли савоб ишлар сари ундайди.

Манба: Qoraqalpog’iston Yangiliklari sayti

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Излеў

Хызмет көрсетиӯ

Тийкарғы бөлим

Рубрика

Меҳир қолларымызды созайық

Өз ҳуқықыңызды билесиз бе?

Go to Top