Саламат Авезов

| |

Қалбдаги ва меҳр-мурувват уйғунлаштирган кеча

Сана: 18.09.2018  |  Муаллиф: Саламат Авезов  |  Манба: Мақола  |  Ўқилди: 90Шарҳ 0

Бугун – 17 сентяръ куни Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши Ёшлар маркази биносида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаш қошидаги Имконияти чекланган ёшлар ва болалар марказ раҳбари Раъно ШОДИЕВА, Қорақалпоғистон Республикасида истиқомат қилаётган имконияти чекланган ёшлар ва болаларнинг яшаш-шароитларини, уларга яратилган кенг имкониятлар билан танишиш мақсадида ташриф қилди.

Нукус шаҳрида истиқомат қилаётган ногиронлиги бўлган 200 нафар ёшлар билан юзма-юз учрашди. Имконияти чекланган ёшлар ва болалар марказининг мақсади ва фаолияти амалга оширилган ишлари ҳақида видео ролик орқали кенг маълумотлар беришди.

Тадбир давомида “Сиз ўз ҳуқуқингизни биласизми?” мавзусида семинар-тренингни ўтказишди. Марказ координаторлари Дилфуза Камилова, Дилафруз Қўчқорова, Дилшод Нормуродовлар икки гуруҳга бўлинган ҳолда бахс ва мунозараларига бой таризда ўтказди. Ёшлар ўз ҳуқуқи ва уни амалда қўллаш тўғриси ўзлари қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

— Қорақалпоғистон она диёрингиз мафтункор шу заминга биринчи бор ташриф қилишим, мустақил Ватан равнақига ўз ҳиссалари сафарбор қилишаётган имконияти чекланган ёшлар ва болажонларнинг қалбидаги ва меҳр-муруввати уйғунлаштирган мавридлар – дейди оналик кўз ёшин яшириб марказ раҳбари Раъно ШОДИЕВА.

Кўринишларидан самимий, қалбида оналик меҳрини ҳис қилдим, тўғриси бироз ҳаяжонландим «тилимда нухсаним» бўлгани сабабли. Лекин улар билан суҳбатлашгандан сўнг, дилидаги меҳрни ҳис қилдим.

Энг муҳими, биз имконияти чекланган ёшлар ва болажонлар ҳаётга бўлган умид ва ишонч йигит-қизларимизни бирлаштириб, улар ҳеч кимдан кам эмаслигини онгли равишда тушунтириб, жамиятнинг керакли кучига айлантирмоғимиз зарур. Зеро, ҳар инсоннинг қалбида келажакга бўлган муҳаббати бисёр. Ишонаманки, келгусида биз бугунгидан-да серғайрат  ва шижоат билан интилиб яшашни давом этаверамиз. Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази буюк ишларга қодир, юрт равнақи учун бор куч-ғайратини аямайдиган ёшлар билан янада кенгаяверади.

Саламат АВЕЗОВ,
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали
«Ўқув ёрдамчи бўлими»нинг лаборанти,
болалигидан II-гуруҳ ногирони.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Излеӯ

Хызмет көрсетиӯ

Тийкарғы бөлим

Рубрика

Меҳир қолларымызды созайық

Өз ҳуқықыңызды билесиз бе?

Go to Top