Саламат Авезов

| |

Аутизмнинг олдини олиш мумкин

Сана: 20.04.2019  |  Муаллиф: Индира Мамбетназарова  |  Манба: Yoshlar ovozi  |  Ўқилди: 1569Шарҳ 0

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги Имконияти чекланган болалар ва ёшлар маркази таклифига кўра россиялик педагоглар Қорақалпоғистон Республикасида бўлди. Малакали мутахассислар аутизм касаллигига чалинган болалар билан мулоқот қилиб, уларни ўқитиш бўйича ўз тавсияларини берди. Дастлабки учрашув Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида ташкил қилинди. Унда Имконияти чекланган болалар ва ёшлар маркази раҳбари Раъно Шодиева ҳамда хорижий делегация вакили, Даволаш педагогикаси маркази мутахассиси Алёна Легостаева ўз тақдимотлари билан қатнашди.

Аутизмнинг олдини олиш мумкинлиги ва бундай ташхис билан яшаётган беморларни жамият ҳаётига мослаштириш жуда муҳимлиги қайд этилди.

Меҳмонлар, шунингдек, Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, Нукусдаги “Imkon” ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси, Мўйноқ туманидаги иккита боғча, 1-ихтисослаштирилган мактаб ҳамда 2-умумтаълим мактаби фаолияти билан яқиндан танишди.

Имконияти чекланган болаларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга бадиий китоблар, озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди. Туман аҳолисига эса, хайрия тариқасида 100 донадан ортиқ сувни тозалайдиган ускуна тадқим этилди.

Индира МАМБЕТНАЗАРОВА

Манба: Yoshlar ovozi

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Излеў

Хызмет көрсетиӯ

Тийкарғы бөлим

Рубрика

Меҳир қолларымызды созайық

Өз ҳуқықыңызды билесиз бе?

Go to Top