Саламат Авезов

| |

Xайрия ёрдамлари аҳолига етказиб берилмоқда!

Сана: 11.04.2020  |  Муаллиф: Элликқалъа тумани ҳокимлиги  |  Манба: Элликқалъа тумани ҳокимлиги  |  Ўқилди: 1048Шарҳ 0

Карантин вақтида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш, уларга зарур маҳсулотларни етказиб бериш ишлари жадал олиб борилмоқда. Аввал маълум қилганимиздек, Элликқалъа туманида эҳтиёжманд оилаларга хайрия ёрдамларини манзилли етказишга кўмаклашувчи Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ташкил қилинган эди. Ушбу марказ орқали ногирон ва эҳтиёжманд аҳолига кўрсатиладиган хайрия ёрдамлари Элликқалъа тумани ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлиминининг ташаббуси билан марказлашган тартибда амалга оширилмоқда.

Марказдан озиқ-овқат ва гигиеник воситаларини моддий ёрдамга ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга мавжуд эхтиёждан келиб чиққан ҳолда етказиб бериш учун махсус автомашиналар ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотлари тегишли санитар-гигиеник талабларга мос равишда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Элликқалъа туман кенгашининг кўнгилли асосда иш олиб бораётган масъул ходимлари ва волонтёрлар томонидан етказилмоқда.

Марказ ташкил этилгандан буён 1000 дан ортиқ оилаларга озиқ – овқат ва санитар-гигиеник маҳсулотлари етказиб берилди. Марказга ҳар куни туманимиздаги саховатпеша инсонлар, тадбиркорлар, шу кунгача 36 та   корхона, ташкилот ва муасасаларнинг меҳнат жамоалари томонидан хомийлик ёрдамлари етказилди. Саховатпешалик азалдан ҳалқимизнинг қонида бор фазилатдир.

Айниқса хозирги синовли кунларда туман аҳолисининг ёрдамга муҳтож қатламига ёрдам кўрсатган тадбиркорларга шунингдек меҳнат жамоаларига тасанно айтсак арзийди. Айниқса туманимиздаги саховатпеша тадбиркорларимиздан:  “Бустон Класстер маъсулияти чекланган жамияти, “Рўзимбой бобо фермер хўжалиги, “ Нуруммат Қурбанов фермер хўжалиги, “Замин Хонзода гавхари фермер хўжалиги, “Уктам Магсим” фермер хўжалиги, “Эл Каларид фермер хўжаликлари шунингдек хайрия беминнат ёрдамларини аямаган корхона, ташкилот ва муасасаларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Манба: Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Излеў

Хызмет көрсетиӯ

Тийкарғы бөлим

Рубрика

Меҳир қолларымызды созайық

Өз ҳуқықыңызды билесиз бе?

Go to Top