Саламат Авезов

| |

Ногирон фарзандни тарбиялаётган онага коммунал тўловларда имтиёзлар борми?

Сана: №31 (546), 2015  |  Манба: «ШИФО-инфо» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 1452Шарҳ 0

«Қизим менингит касалиги оқибатида кар, соқов бўлиб қолган. Шунинг учун 16 ёшидан 2-гуруҳ ногиронлиги белгиланган. Ногирон болани тарбиялаётган онага коммунал тўловларда имтиёз борми?»

— 2010 йил 30 декабрда Адлия вазирлиги томонидан 2175-рақам билан рўйхатдан ўтказилган «Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисида»ги низомга мувофиқ, қуйидагилар энг кам иш ҳақининг 45 фоизи миқдорида уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг олувчилари ҳисобланади:

а) 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар (уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар доираси «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 1- ва 2-иловаларида белгилан);

б) ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;

в) Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва «Шуҳрат» орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар;

г) фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари;

д) Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар;

е) кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари;

ж) Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар;

з) ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.

Демак, ногирон фарзандга қараётган онанинг коммунал тўловларда имтиёзга эгалиги кўрсатилмаган. Шунга қарамай, агар ўзингизни ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаро ҳисобласангиз, ўзингиз яшаётган маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилиб, моддий таъминот сўраш ҳуқуқига эгасиз.

II гуруҳ ногиронипенсиясига қанча устама берилади?

«II гуруҳ ногирони пенсиясига қанча устама ҳақ белгиланган?»

— Пенсия бўйича қонунчилик ҳужжатларида 2-гуруҳ ногиронига устама ҳақ беришда алоҳида шахслар тоифаси кўрсатилган. «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 28-моддаси «б» бандига кўра, II гуруҳ уруш ногиронларига энг кам ойлик иш ҳақининг 125 фоизи, «е» бандига асосан эса II гуруҳ ёлғиз ногиронларнинг пенсияларига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи микдорида устама белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 28-бандига асосан, ишламайдиган II гуруҳ ногиронининг ёлғиз яшайдиган пенсионерга тегишлилиги ҳолатини аниқлаш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ариза берувчининг яшаш жойи бўйича бир ўзи яшаши (рўйхатдан ўтказилганлиги) тўғрисидаги маълумотномаси, шунингдек, Пенсия жамғармаси бўлими ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тегишли органи вакиллари иштирокида тузилган ариза берувчининг яқин қариндошлари (ота-онаси, эри ёки хотини ва болалари) йўқлигини тасдиқлайдиган ҳужжат талаб этилади.

II гуруҳ уруш ногиронлари эса ногиронликнинг шундай турини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этиши лозим бўлади.

Манба: «ШИФО-инфо» №31 (546), 2015

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Излеў

Хызмет көрсетиӯ

Тийкарғы бөлим

Рубрика

Меҳир қолларымызды созайық

Өз ҳуқықыңызды билесиз бе?

Go to Top