Саламат Авезов

| |

Кўзи ожизларнинг олийгоҳга кириш тартиби қандай?

Сана: №4 (571), 2016  |  Манба: «ШИФО-инфо» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 1305Шарҳ 0

«Фарзандим кўзи бўйича I гуруҳ ногирони. Бугунги кунда у ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежида ўқийди. Фарзандим олий таълим муассасасида ўқишини давом эттирса бўладими? Кўзи ожизлар учун ўқишга кириш тартиби қандай?»

— Албатта, фарзандингиз олий таълим муассасаларидан бирида таълим олса бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори мувофиқ, «Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби туғрисида»ги низом тасдиқланган.

Мазкур низомнинг 3-иловасида олий таълим муассасаларига кўзи ожиз абитуриентларни қабул қилиш тартиби куйидагича белгиланган:

Кўзи ожизлар тоифасига махсус мактаб-интернатлар томонидан кўзи ожизлар учун берилган етуклик аттестати, имконияти чекланган шахслар учун ихтисослашган касб-ҳунар коллежлари томонидан кўзи ожизлар учун берилган диплом, ўрта таълим (11-синф базасида) ҳужжати ёки академик лицей (касб-ҳунар коллежи) дипломига эга бўлган кўзи бўйича 1-гуруҳ ногиронлиги тўғрисида белгиланган тартибда берилган шаклдаги маълумотномасига эга бўлган абитуриентлар киради.

Кўзи ожиз абитуриентлар олий таълим муассасаларига киришда кириш имтиҳонларини таълим йўналишлари бўйича Давлат комиссияси томонидан тест синовлари учун белгиланган фанлар мажмуасига мос келувчи кўп балли ёки уларга келтирилган беш балли баҳолаш тизими бўйича, анъанавий услубда топширади.

Фанлар бўйича кириш имти-ҳонларини ўтказиш шакли (ёзма ёки оғзаки) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан белгиланади.

Кўзи ожиз абитуриентлар билан тушунтириш ишларини олиб бориш учун олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан махсус масъул ходим ажратилади.

Олий таълим муаесасаси қабул комиссияси кириш имтиҳонларини ўтказиш учун фанлар бўйича комиссияларни ташкил этади.

Фанлар бўйича кириш имтиҳонларининг дастурлари умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими умумтаълим фанлари дастурларига тўла мувофиқ ҳолда тузилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Кириш имтиҳонларини ўтказувчи комиссия таркибига кўзи ожизлар ёки ногиронлар жамиятининг вакили киради.

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари кўзи ожиз абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари фанлари бўйича махсус тузилган жадвалга биноан маслаҳатлар ташкил этади.

Кўрсатилган абитуриентлар тоифаси учун кириш имтиҳонлари олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 26 июлга қадар ўтказилади.

Мазкур тоифага кирадиган абитуриентлар ва кириш имтиҳонлари натижалари ҳақидаги маълумотлар 27 июлга қадар Давлат комиссияси ва Давлат тест марказига топширилади.

Кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган абитуриентлар Давлат комиссияси билан келишилган ҳолда, олий таълим муассасаси қабул комиссияси мажлиси баённомаси ва олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан танловсиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.

Шунингдек, кўзи ожиз абитуриентларни магистратурага қабул қилиш тартиби ҳам юқорида қайд этилган низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.

Манба: «ШИФО-инфо» №4 (571), 2016

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Излеў

Хызмет көрсетиӯ

Тийкарғы бөлим

Рубрика

Меҳир қолларымызды созайық

Өз ҳуқықыңызды билесиз бе?

Go to Top