Саламат Авезов

| |

I гуруҳ ногирони бўлган турмуш ўртоғимга қараганим учун иш стажимга қўшишмади

Сана: 17.01.2019  |  Манба: Адолат кўзгуси | Расмий канал  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 731Шарҳ 0

‒ 20 йил болалар боғчасида ишладим. Сўнг I гуруҳ ногирони бўлган турмуш ўртоғимга қараш учун ишдан кетдим. 10 йил турмуш ўртоғимга қараган давримни пенсия жамғармасидагилар иш стажимга қўшишмади. Шу тўғрими?

‒ Йўқ нотўғри. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252- сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 65-бандига кўра, I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача ногирон болага, шунингдек 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туриш вақти:

‒ қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси;

‒ ногиронликда бўлганликни (I гуруҳ ногиронлари ва ногирон болалар учун), ёшни (кексалар ва ногирон болалар учун) тасдиқлайдиган ҳужжатлар ва ўзганинг парвариши зарурлиги тўғрисида (кексалар учун) даволаш муассасасининг тиббий хулосаси асосида белгиланади.

Қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан олинган маълумотлар ва қараб турилган шахслардан, шунингдек уларнинг қўшниларидан сўраб чиқиш асосида Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тузилади.

Манба: Адолат кўзгуси | Расмий канал

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Излеў

Хызмет көрсетиӯ

Тийкарғы бөлим

Рубрика

Меҳир қолларымызды созайық

Өз ҳуқықыңызды билесиз бе?

Go to Top