Саламат Авезов

| |

Хизмат уйини хусусийлаштириш имтиёзига эгами?

Сана: 13.12.2019  |  Манба: Yuridik.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 722Шарҳ 0

Хизмат уйини хусусийлаштиришда ногиронлиги бўлганларга имтиёз бериладими?

Яъни, унда қайси касб эгаси эканлигингиз, хусусийлаштирмоқчи бўлган уйингизда қандай асосларга кўра яшаб келаётганлигингиз номаълум. Шу туфайли саволга умумий асосларга кўра жавоб берамиз.

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида"ги қонунига мувофиқ давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш:

– Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган фуқароларнинг айрим тоифаларига квартираларни, уйларни (уйларнинг бир қисмини) текинга бериш;

– давлат квартираларини, уйларини (уйларнинг бир қисмини) Ўзбекистон Республикасининг – фуқароларига ва юридик шахсларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга сотиш йўли билан амалга оширилади.

1-бандда назарда тутилган имтиёзлар қуйидаги тоифадаги шахсларга берилади.

Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992-йил 5-февралдаги ПФ-330-сонли “Республика олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари таркибига, илмий ходимларига ва ўқув-ёрдамчи ходимларига қўшимча имтиёзлар бериш ҳақида”ги Фармонига кўра Республика республика олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари таркибига, илмий ходимлари ва таълим-ёрдамчи ходимларига – улар яшаб турган давлат ва идораларга қарашли уйлар ҳамда квартираларни шахсий мулк қилиб бепул бериш;

Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1993-йил 1-мартдаги 114-сонли “Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давом эттириш тўғрисида”ги қарорига кўра:

– Пул компенсацияси тўланмасдан бузилган шахсий уй-жойларнинг ўрнига олинган давлат квартиралари шахсий мулк ҳуқуқи билан фуқароларга;

– Улуғ Ватан уруши меҳнат фронтида қатнашганларга, фашистлар конслагерларининг собиқ маҳбусларига, Ленинград шаҳрида қамалда бўлганларга.

Юқоридаги қонуннинг 16-моддасига кўра, "Фуқаро давлат уй-жой фондига қарашли уйдаги квартирани (уйнинг бир қисмини) ўз мулки қилиб ҳақини тўлаб сотиб олиш (ёки бепул олиш) учун ўзи истиқомат қилаётган давлат уй-жой фонди тасарруфида бўлган туман, шаҳар ҳокимига, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятига ариза беради. Ариза узоғи билан икки ой муддат ичида қараб чиқилади".

Хулоса қиладиган бўлсак, хизмат уйини хусусийлаштиришда сизга нисбатан имтиёзлар берилмайди.

Манба: Yuridik.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Излеў

Хызмет көрсетиӯ

Тийкарғы бөлим

Рубрика

Меҳир қолларымызды созайық

Өз ҳуқықыңызды билесиз бе?

Go to Top