Саламат Авезов

| |

Чет элга чиқсам ногиронлик нафақам тўхтатиладими?

Сана: 01.02.2020  |  Манба: Юрист Хизмати расмий канали  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 1147Шарҳ 0

Мен II гуруҳ ногиронлигим бор чет элга чиқсам ногиронлик нафақам тўхтатиладими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сон қарорига 1-ИЛОВА “Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида" НИЗОМ мавжуд.

Ушбу Низом тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари  томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва ногиронликни, шунингдек меҳнатда майиб бўлиш ёки касбий касаллик оқибатида касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлаш тартибини белгилайди.

Унга кўра, белгиланган муддатлардан олдин қайта тиббий кўрикдан ўтказиш, белгиланган тартибда, соғлиқнинг ҳолати ва ҳаёт фаолиятининг чекланганлик даражаси ўзгарганда, ногиронликни белгилашнинг тўғрилиги бош ТМЭК, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан текширилганда, ТМЭК қарорининг асоссизлиги ҳолатлари аниқланганда, шунингдек агар ТМЭК қарори сохта ҳужжатлар асосида чиқарилганда ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда амалга оширилади.

Бироқ, мазкур Низомда чет элга чиқиш ногиронликни узилишига олиб келиниши бўйича норма мавжуд эмас.

Манба: Юрист Хизмати расмий канали

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Излеў

Хызмет көрсетиӯ

Тийкарғы бөлим

Рубрика

Меҳир қолларымызды созайық

Өз ҳуқықыңызды билесиз бе?

Go to Top