Сана: 27.03.2020 | Манба: "Sharoit Plus" NJB | Рукн: Ногирон ҳуқуқи | Ўқилди: 1197Шарҳ 0
II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг ойлик иш ҳақидан даромад солиғи тўлашдан озод этилганми?
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 380-моддасига асосан, болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар қисман, яъни даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (ПФ-5723-сонли Фармонга мувофиқ 634 880 сўм) 1,41 баравари (634 880*1,41=895 180,8 сўм) миқдоридаги даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади.
– Бунда, ушбу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.
Манба: "Sharoit Plus" NJB
“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг
© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.
Толық атым-фамилиям: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туӯылған сәнем: 1983 жыл 27 июль.
Туӯылған жерим: Нөкис қаласы.
Мағлыӯматым: ТИТУ Нөкис филиалы «Хабар Технологиялари» факультети.
Қәнегилигим: Информатика ҳәм хабар технологиялары, Веб-дизайнер.
Буржым: Арыслан.
Мушелим: Тоңғыз.
Толық...