Сана: 03.04.2020 | Манба: Yuridik.uz | Рукн: Ногирон ҳуқуқи | Ўқилди: 818Шарҳ 0
Биринчи гуруҳ ногирон ўғлим бор. Бир йиллик ойлик маошимдан ҳар ойда даромад солиғи ушлаб қолинган. Бу ушлаб қолинган пуллар менга қайтариладими?
Солиқ тўловчига ортиқча ушланган солиқ суммасини қайтариш даромадларидан бундай солиқ агенти томонидан ушлаб қолинадиган солиқ тўловчи бўйича ҳам, бошқа солиқ тўловчилар бўйича ҳам келгуси тўловлар ҳисобидан бюджет тизимига ўтказилиши лозим бўлган ушбу солиқ суммаси ҳисобидан, солиқ агенти солиқ тўловчининг тегишли аризасини олган кундан эътиборан уч ой ичида солиқ агенти томонидан амалга оширилади.
Солиқ тўловчига ортиқча ушланган солиқ суммасини қайтариш солиқ агенти томонидан солиқ тўловчининг аризасида кўрсатилган банкдаги ҳисобварағига пул маблағларини ўтказиш йўли билан нақд пулсиз шаклда амалга оширилади. Солиқ агенти бўлмаганда ёхуд ушбу банднинг иккинчи қисмида белгиланган солиқ даври тугаганда, солиқ тўловчи солиқ даврининг якунига кўра солиқ декларациясини бир вақтнинг ўзида тақдим этган ҳолда, илгари солиқ агенти томонидан ортиқча ушланган ва бюджет тизимига ўтказилган солиқ суммасини қайтариш тўғрисида солиқ органига ариза беришга ҳақли.
Хулоса қиладиган бўлсак, Сизга юқоридаги Солиқ кодексининг 391-моддасига мувофиқ ортиқча тўланган маблағ яни пул маблағлари қайтарилиб берилиши лозим. Бунинг учун сиз солиқ органига мурожаат қилишингиз керак.
Манба: Yuridik.uz
“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг
© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.
Толық атым-фамилиям: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туӯылған сәнем: 1983 жыл 27 июль.
Туӯылған жерим: Нөкис қаласы.
Мағлыӯматым: ТИТУ Нөкис филиалы «Хабар Технологиялари» факультети.
Қәнегилигим: Информатика ҳәм хабар технологиялары, Веб-дизайнер.
Буржым: Арыслан.
Мушелим: Тоңғыз.
Толық...