Саламат Авезов

| |

Ногиронлиги бўлган шахслар кредитга маиший техника сотилмайдими?

Сана: 26.05.2020  |  Манба: ZAMON.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 627Шарҳ 0

Ногиронлиги борларга дўкондаги техника кредитга сотилмайдими?

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Фарғона вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан Ўзбекистон туманида яшовчи, афғон уруш қатнашчиси, II гуруҳ ногирони М.Иргашевнинг мурожаати ўрганилиб чиқилди.

М.Иргашев мазкур тумандаги “Ишонч” кредит савдо МЧЖ Яйпан филиалига уйига маиший техника сотиб олиш учун мурожаат қилганда, савдо дўкон томонидан ногиронлигини сабаб қилиб рад жавоби берилганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат атрофлича ўрганиб чиқилди ва Ўзбекистон туманида жойлашган “Ишонч” кредит савдо МЧЖ Яйпан филиали томонидан истеъмолчига муддатли тўлов асосида 8670,0 минг сўмлик маиший хизмат маҳсулотлари олиб берилишига эришилди.

Манба: ZAMON.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Излеў

Хызмет көрсетиӯ

Тийкарғы бөлим

Рубрика

Меҳир қолларымызды созайық

Өз ҳуқықыңызды билесиз бе?

Go to Top