Саламат Авезов

| |

Қандай ҳолатларда пенсия миқдори қайта ҳисобланиши мумкин?

Сана: 01.07.2020  |  Манба: Soliq plus  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 529Шарҳ 0

Қандай ҳолатларда пенсия миқдори қайта ҳисобланиши мумкин?

– Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрдаги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги N 938-XII-сонли Қонунининг 49-моддасида пенсияларни қайта ҳисоблаш шартлари баён қилинган бўлиб, унга кўра, пенсияларни қайта ҳисоблаш:

– пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этган тақдирда;

– ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;

– боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;

– энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари ўзгарган тақдирда;

– даромадлар индексация қилинган тақдирда амалга оширилади. Пенсионерлар пенсияни қайта ҳисоблаш учун ана шундай ҳуқуқ пайдо бўлганидан кейин исталган вақтда мурожаат этишлари мумкин.

Манба: Soliq plus / Налоги плюс

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Излеў

Хызмет көрсетиӯ

Тийкарғы бөлим

Рубрика

Меҳир қолларымызды созайық

Өз ҳуқықыңызды билесиз бе?

Go to Top