Саламат Авезов

| |

Меҳнат жамоасини ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган асосий қоидалари ҳақида маълумотларни қаердан олсам бўлади?

Сана: 30.07.2020  |  Манба: МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИ  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 837Шарҳ 0

Мени корхонамизнинг касаба уюшмаси раиси этиб сайлашди. Мен ходимлар одатда йиғиладиган хонада деворга меҳнат жамоасини ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган асосий қоидаларни илиб қўйишни хоҳлайман. Масалан, ушбу қоидалардан бири иш вақтини қисқартириш билан боғлиқ бўлган қоидалар бўлиши мумкин. Айтингчи, ушбу маълумотларни қаердан олсам бўлади?

Ушбу маълумотлар Меҳнат кодексида бўлади. Жумладан, Меҳнат кодексининг 116-моддасига кўра, иш вақтининг қисқартирилган муддати қуйидагилар учун белгиланади:

– ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар;

– I ва II гуруҳ ногирони бўлган ходимлар;

– ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар;

– алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар;

– уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёллар.

Юрак операциясини бошдан кечирганимдан сўнг, мени II гуруҳ ногирони этиб белгилашди. Мен ташкилотимизнинг раҳбариятига иш ҳафтамни қисқартиришларини сўраб, мурожаат қилганимда, улар иш ҳақимни тўлиқ олаётганимни асос қилиб, илтимосимни рад этишди. Мен раҳбариятнинг қарори устидан шикоят қилишим мумкинми?

Меҳнат кодекси (16-модданинг иккинчи қисми) ҳар бир ходимнинг суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқини кафолатлайди.

Шунингдек, Меҳнат кодекси юқори ижтимоий ҳимояга муҳтож алоҳида ходимларнинг меҳнат шароитини ўзгартиришга бўлган ҳуқуқларини ҳам кафолатлайди. Агар сиз II гуруҳ ногирони, деб топилган бўлсангиз, ТМЭКнинг тавсияномасига биноан, агар бажараётган ишингиз сизнинг соғлиғингизга мувофиқ бўлмаса, иш берувчи сизнинг иш ҳақингизни қисқартирмасдан, қисқартирилган иш ҳафтаси белгилаши (ҳафтасига 36 соатдан кўп бўлмаган), 30 календарь кунидан кам бўлмаган узайтирилган асосий йиллик меҳнат таътили билан таъминлаш, шунингдек ТМЭКнинг тавсиясига биноан бошқа меҳнат шартларига ўзгартириш киритилишини амалга оширишга мажбур.

Манба: МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИ: САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР
«Baktria press» Тошкент – 2013

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Излеў

Хызмет көрсетиӯ

Тийкарғы бөлим

Рубрика

Меҳир қолларымызды созайық

Өз ҳуқықыңызды билесиз бе?

Go to Top