Саламат Авезов

| |

Умрбод ногиронлиги бўлган шахсларга ордер берилмайдими?

Сана: 04.05.2021  |  Манба: "Sharoit Plus" NJB  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 711Шарҳ 0

Болалигимдан II гуруҳ ногирониман. Ўтган 2020 йили карантин сабаб, даволанишнинг имкони бўлмади. Даволанишим учун февраль ойида ордерга май ойига навтабга ёзилдим. Афсус, умрбод ногиронлиги бўлган шахсларга ордер берилмайди. Фақат бир икки йилга чуздирилган ногиронлиги бўлган шахсларга ордер бериладими?

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 8 августдаги 175-сон қарорига 2-ИЛОВА Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари тўғрисида НИЗОМнинг 11 бандига биноан ТМЭКнинг Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, минтақавий реабилитация марказлари, даволаш-профилактика муассасалари, туманлар (шаҳарлар) Бандликка кўмаклашиш марказлари, шунингдек иш берувчилар билан биргаликдаги ишларини ташкил этиш ва назорат қилиш, ногиронларни реабилитация қилиш якка тартибдаги дастурларининг бажарилиши аҳволини белгиланган тартибда кузатиб бориш функцияси билегиланган. Ордер беришда фақат бир икки йилга чуздирилган ногиронлиги бор инсонларга ордер берилади деган ҳаракат белгиланмаган.

Шунинг учун ҳудудий ВТЭКка ёзма равишда мурожаат қилинг ва аризангизга ёзма равишда жавоб беришсин, чунки шунда рад жавобини қайси хужжатга асосан берилаетганлиги аниқ бўлади.

Ягна тавсия сифатида Сизнинг реабилитация қилиш якка тартибдаги дастурингиз мавжудлигига ва уни қай даражада бажарилаётганлиги ҳам муҳим харакатдир. Чунки, ушбу дастурни бажариш давлат ташкилотлари учун мажбурийдир. Шунинг учун ВТЭКка ёзадиган аризада шунга ҳам урғу беришингиз ўринли бўлади.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ЎзР қонуни 30-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури Ногиронлиги бўлган шахслар учун тиббий-ижтимоий экспертиза ўтказилгандан кейин ўн кун мобайнида реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури ишлаб чиқилади.

Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури тегишли давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар давлат ташкилотларининг ижро этиши учун мажбурий ҳисобланади.

Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури тиббий, ижтимоий, таълим ва касбий соҳаларда мутахассислар томонидан ўтказиладиган кўп ихтисосли баҳолаш асосида ишлаб чиқилади.

Муассасалар ва ташкилотлар ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурларида назарда тутилган чора-тадбирлар сўзсиз, ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлайдилар.

Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини тузишда тиббий-ижтимоий эксперт комиссия врачлари ногиронлиги бўлган шахсни ушбу Қонунда назарда тутилган унинг ҳуқуқларидан хабардор қилиши шарт.

Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини бажариш бўйича тадбирларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

Реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида кўрсатилган тадбирларни амалга оширишда ногиронлиги бўлган шахс:

– реабилитацияни амалга оширишда иштирок этувчи шахслар томонидан ўзига нисбатан тенг, ҳурмат билан ва камситмасдан муносабатда бўлиш;

– ўз ҳуқуқлари ва имкониятлари, шунингдек, реабилитацияни олиш ва ўтказиш хусусияти, сифати, шартлари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни олиш;

– реабилитацияни ўтказишнинг исталган босқичида ногиронлиги бўлган шахсларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари жалб этилиши ҳуқуқига эгадир.

Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсиявий хусусиятга эга, у реабилитация чора-тадбирларининг у ёки бу тури, шакли ва ҳажмини рад этишга, шунингдек, умуман дастур амалга оширилишини рад этишга ҳақлидир. Ногиронлиги бўлган шахс ўзини аниқ техник ёки бошқа восита ёхуд реабилитация тури, шу жумладан, автомобиллар, кресло-аравачалар, протез-ортопедия буюмлари, махсус шрифтли босма нашрлар, овоз кучайтириш аппаратлари, сигнализаторлар, субтитрли ёки сурдотаржимали видеоматериаллар, бошқа шунга ўхшаш воситалар билан таъминлаш тўғрисидаги масалани мустақил ҳал этишга ҳақлидир.

Реабилитация қилишнинг техник воситалари ва хизматлар ногиронлиги бўлган шахсларга, қоидага кўра, натура шаклида тақдим этилади.

Агар ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида назарда тутилган техник восита ёхуд хизматлар унга тақдим этилмаса ёки агар ногиронлиги бўлган шахс тегишли воситани ўзи сотиб олса ёхуд хизматларга ўзининг ҳисобидан ҳақ тўласа, у ҳолда унга ногиронлиги бўлган шахсга тақдим этилиши керак бўлган техник восита ёхуд хизматлар қиймати миқдорида компенсация тўланади.

Ногиронлиги бўлган шахс ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурни умуман ёки унинг айрим қисмлари амалга оширилишини рад этган тақдирда тегишли ташкилот у бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмайди.

2. Тўғридан тўғри Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Тиббий – ижтимоий хизматлар агентлигига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки бу янги тузилган агентлик таркибига Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳудудий реабилитация марказлари, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторий ва пансионатлар, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари киритилди.

Агентлик вазифаларидан бири тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш белгиланган.

Манба: "Sharoit Plus" NJB

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Излеў

Хызмет көрсетиӯ

Тийкарғы бөлим

Рубрика

Меҳир қолларымызды созайық

Өз ҳуқықыңызды билесиз бе?

Go to Top