Саламат Авезов

| |

«Соғлигимда муаммо бор...»

Сана: №28 (1183) 15.07.2021  |  Манба: «SUG’DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 66Шарҳ 0

– Соғлигида муаммоси борлар қандай қилиб пенсияга чиқиш мумкин. Пенсияга чиқишимга ҳали 4 йил бор.

– Пенсия жамғармаси ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни ва пенсия таъминотига оид бўлган амалдаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ иш олиб боради.

Қонуннинг 4-моддасига асосан, давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳукуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.

Қонуннинг 7-моддасига асосан, ёшга доир пенсия олиш ҳукуқига аёллар 55 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ, пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар ушбу Қонун 37-моддаси биринчи қисмининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади.

Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ, ногиронлик пенсиялари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга тайинланади.

Қонуннинг 37-моддаси «а» бандига биноан, 2019 йил 1 январга қадар амалда бўлган иш стажига фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатьи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини, 2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун – ягона ижтимоий тўлов, 2020 йил 1 январдан – ижтимоий солиқ тўлаган давр иш стажи ҳисобида инобатга олиниши белгиланган.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармасининг берган маълумотига асосан, сизга ногиронликни белгилаш тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (ТИЭК) томонидан амалга оширилиши ҳамда ногиронлик гуруҳи белгилангандан сўнг пенсия жамғармасига ногиронлик пенсияси тайинлашни сўраб мурожаат этиш тартиби юзасидан суҳбат давомида тушунтиришлар берилган.

Манба: «SUG’DIYONA» №28 (1183) 15.07.2021

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Излеў

Хызмет көрсетиӯ

Тийкарғы бөлим

Рубрика

Меҳир қолларымызды созайық

Өз ҳуқықыңызды билесиз бе?

Go to Top