Саламат Авезов

| |

«Афғон»чиларга нафақага чиқишда имтиёз борми?»

Сана: №39 (1194) 30.09.2021  |  Манба: «SUG’DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 1084Шарҳ 0

– Афғонистонда хизмат қилганман. Билишимча,бизга ойма-ой компенсация тўланиши керак экан. Аммо ҳеч қандай компенсация олмаганман. Пенсияга чиқаётганимда қандай имтиёзлар борлиги ҳақида билмоқчи эдим.

– Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 5-моддасига асосан. ҳарбий хизматчиларни, ички ишлар органларининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахсларини, судьяларни ва прокуратура органларининг даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимларини, шунингдек, уларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлаш шартлари, нормалари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Уларга ушбу қонунда назарда тутилган асосларда пенсия олиш ҳуқуқи ҳам берилади. Бунда ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органларининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслари, судьялар ва прокуратура органларининг даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимлари пул таъминотининг барча турлари фуқароларнинг иш ҳақи сингари бир хилда ҳисобга олинади.

Қонуннинг 28-моддаси «ж» бандига асосан, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга – пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи миқдорида пенсияларига қўшимча тарзда устама ҳақ ҳисобланиши белгиланган.

Қонуннинг 38-моддаси «а» бандига асосан, ҳаракатдаги армия таркибига кирувчи ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасалардаги, жанговар ҳаракатлар даврида партизан отрядлари ва қўшилмаларидаги хизмат ва эркин ёлланганлар таркибидаги иш, байналмилал бурчни бажаришда жанговар ҳаракатларда иштирок этиш – уч ҳисса баробарида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда бериладиган мудофаа ишлари бўйича бўлимларнинг маълумотномалари асосида имтиёзли ҳисоблаб чиқилган ҳолда меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.

Республикаси Президентининг 2003 йил 27 мартдаги ПФ-3227-сон «2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловларини жорий этиш тўғрисида»гу Фармони ва Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги (давлат рўйхати 2175, 2010 йил 30 декабрь) Низомга асосан, пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 45 фоизи миқдорида ойлик компенсация пул тўлови жорий этилган.

Низомнинг 5-бандига мувофиқ, компенсация олиш ҳукуқига эга бўлган шахсларга компенсация уни олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни илова қилган ҳолда компенсация тайинлаш тўғрисида ариза топширилган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан тайинланади.

Компенсациялар ҳар ойда корхона штатида турган ҳар бир ходимга иш жойида, пенсионерларга ва нафақа оладиган ногиронлиги бўлган болалар ҳамда нафақа оладиган пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган, меҳнатга қобилиятсиз кекса фуқароларга – пенсия (нафақа) олиш жойида тўланади.

Манба: «SUG’DIYONA» №39 (1194) 30.09.2021

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Излеў

Хызмет көрсетиӯ

Тийкарғы бөлим

Рубрика

Меҳир қолларымызды созайық

Өз ҳуқықыңызды билесиз бе?

Go to Top